Янгиликлар 1491
Ёшларимиз - эртанги кун келажаги
“Адолат” социал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан партия ғоялари ва дастурларини кенг жамоатчиликка етказишга қаратилган ва мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишлаб, Тахиатош тумани марказида жойлашган ҳокимият биноси ёнида «Адолат ҳар бир инсон учун» шиори остида оммавий тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбир доирасида партиянинг дастурий ғоя ва мақсадларни омма орасида кенг тарғиб қилинди.
Мазкур тадбирда Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Кенгаши вакиллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, оммавий ахборот воситалари, фаоллар ва барча кўнгиллилар иштирок этишди. Ҳокимият биноси ёнидаги майдон кенг жамоатчилик вакиллари, нуронийлар, ёшлар, хотин-қизлар ва маҳалла фаоллари билан гавжум бўлди. Тадбир аввалида янграган шўх куй ва қўшиқ садолари барчага кўтаринкилик бағишлаган бўлса, санъаткорларни чиқишлари тадбир келган иштирокчиларига бирдек манзур бўлди.
Тарғибот тадбири давомида партия дастурий ғоялари ва мақсадлари, айниқса, таълим, соғлиқни сақлаш, суд-ҳуқуқ каби соҳаларни янада тараққий эттиришда партиянинг ўрни ва иштироки тўғрисида юртдошларимизга кенг тушинчалар берилди. Юзма-юз мулоқотлар ва турли масалалар бўйича савол-жавоблар ўтказилди.
Тадбир давомида Тахиатош тумани халқига яхши кайфият улашиш мақсадида, санъаткорларнинг чиқишлари билан куй-қўшиқлар ижро этилди.
Оразбек ЖАЛГАСОВ,
«Адолат» СДП Тахиатош тумани Кенгаши раиси
Фикрингизни қолдиринг