Ёшларимизни турли ахборот ҳуружларидан асрашнинг долзарб вазифалари

23.04.2021 11:04:38

Жорий йил бошида давлатимиз раҳбари томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишда одамларимизда лоқайдлик ва бепарволик кучайиб бораётгани маънавият учун энг катта хавф эканлиги алоҳида таъкидланган эди. Дарҳақиқат, ҳозирги кунда маънавий уйғоқ бўлиш буюк келажак йўлида ҳаракат қилаётган ҳар бир юрт фуқаросининг бурчи саналади.

Айнан ушбу долзарб масалаларда Фарғона давлат университетининг Зоотехния факультетида Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан талабалар иштирокида “Ёшларимизни турли ахборот ҳуружларидан асрашнинг долзарб вазифалари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда сўз олган партиянинг вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Ш.Эгамов ривожланган давлатлар мисолида ахборот ҳуружларининг ёшлар тақдирига таъсир қилувчи салбий оқибатлари, умумбашарий инсоният қоидаларига зид қарашларинининг пайдо бўлиши натижасида вужудга келаётган оила институтининг емирилиши, буларнинг демографик жараёнларга таъсири хусусида батафсил тушунчалар берди.

Ёшларимиз онгида пайдо бўлаётган маънавий саёзлик, ғоявий бўшлиқ турли мақсаддаги ахборот ҳуружларига очилган энг катта йўлдир. Бу ҳуружларга қарши туриш ва курашиш учун бизга ўз маънавиятимиз ёрдам беради. Хўш, ушбу ҳуружлар билан қандай курашилади?

Маърузачилар томонидан юқоридаги савол очиқланиб, бу борада ёшлар фикрлари ҳам тингланди. Талабалар ўзаро фикрларини алмашар эканлар, мавзу борасида уларда тўлиқ ахборот шаклланиб борди.

 

Комила ИСРОИЛОВА

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+