Янгиликлар 459
Ёшларни ҳақиқий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мамлакатимиз изчил тараққиёти кафолатидир
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18-июлдаги «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида» ПҚ-264-сон Қарорига мувофиқ, “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остида ўтказилиши белгиланди. Мазкур Қарорда Ўзбекистон — 2030» стратегияси, шунингдек, «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили» бўйича қабул қилинган давлат дастури билан уйғун ҳолда амалга тоширишга алоҳида эътибор қаратилган. Хусусан, навқирон авлодга Янги Ўзбекистоннинг келажаги сифатида алоҳида эътибор қаратилаётгани, ёшлар билан ишлаш бўйича ноёб тизим яратилиши натижасида уларни замонавий касб-ҳунарларга ўқитиш, бандлигини таъминлаш, бўш вақтини мазмунли ўтказиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича юртимизда шаклланган самарали ва таъсирчан тизим моҳиятини очиб бериш вазифаси қўйилган. Шу боис Ўзбекистон «Адолат» СДП Навоий вилоят Кенгаши томонидан Навоий шаҳридаги Республика Маънавият ва маърифат маркази Навоий вилоят бўлими биносида партия ғоя ва мақсадларидан келиб чиқиб, “Ватан учун яшайлик!” мавзусида иншолар кўрик танловини ўтказди. Танловда Навоий шаҳридаги умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган 5-8 синф ўқувчилари иштирок этишди. Ушбу танловни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, Янги Ўзбекистонда Учинчи ренессанс пойдевори сифатида ёшларга яратилаётган имкониятлар натижасида эришилаётган натижаларни акс эттириши ҳамда уларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларини юксалтиришдан иборат. Шунингдек, партия мақсад тарғиб этишда жамиятда танилувчанлигини оширишга қаратилган турли соҳа ва йўналишларда ташкил этилаётган танловлар, айниқса, муҳим аҳамият касб этмоқда. Ўқувчиларнинг натижалари Навоий вилояти «Ёшлар қаноти» Кенгаши ҳузурида ташкил этилган экспертлар гуруҳи аъзолари томонидан қайд этиб борилди. Тадбир сўнгида сараланган билимдон ва иқтидорли ўқувчилар, ҳомийлар ва партиянинг қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди. Аҳамиятлиси, бу каби тадбирларнинг мактаб ўқувчилари иштирокида ёзги таътил вақтида ўтказилиши уларнинг бўш вақтини янада мазмунли ташкил этиш ҳамда илм-фанга бўлган қизиқишини ортишига хизмат қилмоқда.
«Адолат» СДП
Навоий вилояти Кенгаши
Матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг