Янгиликлар 909
Ёшларнинг ақл заковатини ўстириш - учинчи ренессанс пойдевори
Жонажон диёримиз Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан Президентимиз Шавкат Мирзиёев тантанали табрик нутқида тараққиётимизнинг мақсади Учинчи Ренессанс бўлиши лозимлигини таъкидлаган эди. Ниҳоятда жозибали мазкур стратегик ғоя ўзининг улуғворлиги, миллий юксалиш барча жабҳаларда қандай умумий мақсадни кўзламоғи зарурлигини кўрсатади. Амалда давлат раҳбари тараққиётнинг ҳозирги босқичида Ўзбекистон миллий ғоясининг янги ва аниқлаштирилган мазмунини ифодалаганди. Бунда ёшларнинг ақл - заковатини ўстириш ҳам муҳим ўрин тутади.
Учинчи Ренессанс ғоясини, аввало, жамиятимиз чуқур англаб олмоғи керак. Ҳар жабҳада, соҳада қиладиган ишларимиз, режаю истиқбол дастурларимиз, таълим-тарбия ва кадрлар сиёсати, инвестицион сиёсат — барчаси унга шароит ва муҳит яратишга қаратилмоғи лозим.
Мустақилликка эришгандан кейин дастлаб чорак аср давомида миллий тикланиш билан шуғулланишга тўғри келди. Эндиликда миллий тикланишдан миллий юксалишга ўтганимиздан кейин, учинчи Ренессансга эришишни давлат раҳбари стратегик вазифа этиб қўйди. Ҳақиқатан тарихан олганда биз икки Ренессансни бошдан кечирдик: биринчиси IX — XII асрлар, иккинчиси XIV аср охирги чораги — XVI аср биринчи чораги. Биринчи Ренессансда юртимиздан Фарғоний, Хоразмий, Форобий, Беруний, Ибн Сино, Юсуф Хос Ҳожиб, Маҳмуд Қошғарий, Маҳмуд Замахшарий каби буюк даҳолар, буюк муҳандислар — Бухорий, Термизий, мутакаллимлар — Мотуридий ва Абул Муин Насафий ҳамда бошқа атоқли дунёвий ва диний алломалар шуури оламни ёритди.
Иккинчи Ренессансда — Улуғбек, Ғиёсиддин Жамшид Коший, Қозизода Румий, Али Қушчи, Лутфий, Жомий, Навоий, Беҳзод, буюк меъморлар, бастакорлар, мусаввирлар, тарихчилар чиқиб, бугун ҳам дунёни лол қолдираётган асарлар яратдилар.
Ҳар икки Ренессанс даврида биз дунёнинг илғор, мутараққий халқлари қаторида эдик. Агар яна шундай даражага эришмоқчи бўлсак, Учинчи Ренессансни амалга оширмоғимиз зарур.
Учинчи Ренессанс ёшларни ақл - заковатини ўстириш – пойдеворига айланиши зарур.
Иқтидорнинг сири. Уларнинг айтишича, даҳо (фавқулодда ақл ва заковат, тенгсиз ижодий истеъдод, гений) туғилиши керак. Гёте қобилиятдан юқориси истеъдод, истеъдоддан юқорисини даҳолик деган эди.
Улар ўйлашади: фавқулодда иқтидорни қандай изоҳлаш мумкин?
Савол туғилади: нима учун бу одам даҳога айланди? Aсрлар давомида одамлар жавобни топишга ҳаракат қилишди, аввал кўринмас руҳ - даҳога мурожаат қилиб, осмоннинг танланганини соя қилиб, сўнгра моддий ер юзидаги космик таъсирларни тахмин қилишди ва ниҳоят генетика, туғма фазилатларга мурожаат қилишди.
Энди биз фақат тафсилотларга кирмасдан ва муаммонинг якуний ечимини талаб қилмасдан иқтидорлилик сирини ўрганиб чиқайлик.
Сиртдан, лекин баъзида кўпгина даҳолари билан етарлича яқин танишгандан сўнг (бунинг шахсий далили мавжуд манбалардир), Сиз тўғри қўйилган савол шундай бўлиши керак деган хулосага келасиз: нега кўп одамлар даҳо бўлмайдилар?
Aгар бу фақат даҳолар ҳақида бўлса, унда барча ажойиб истеъдодлар болалик, ўспиринлик, ўспиринлик даврида намоён бўлади. Шунга ўхшаш мисоллар мавжуд, аммо уларнинг сони жуда оз ва улар чекланган фаолият турига тегишли. Энг интеллектуал турларда (фалсафа, фан, адабиёт), бу ерда уста(мастер)дан бутун фазилатлар тўплами ва маълум бир ҳаётий тажриба талаб этилади, талабаларнинг муваффақиятлари ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. Кўпинча, собиқ учга ўқиган талаба, аъло баҳоларга ўқиган талабани сезиларли даражада ортда қолдирдилар.
Ғайри оддий, ўзига хос шахслар ажойиб асарлар яратишини ва ажойиб ғояларни илгари суришини исботлаш қийин. Шубҳасиз, даҳолар меҳнатсеварлик, фидойилик, ҳақиқатга бўлган муҳаббатдир. Aммо қаердан келиб чиқади, бу фазилатлар қандай аниқланади? Aжойиб истеъдодли шахснинг пайдо бўлиши учун нима талаб қилинади?
Биринчи яқинликда мия учта бирлашган тузилишга эга. Ҳар бир ярим шарда индивидуаллик мавжуд (чапда – кўпроқ оқилона, ўнгда - асосан ҳиссий). Улар орасида биз учун қийин бўлган диалог доимий равишда амалга оширилади. Доимий равишда ҳамкорлик қилишга мажбур бўлган икки киши каби баҳслашиш, баъзан жанжаллашиш, келишиш, биргаликда ишлаш.
Ва шунга қарамай, онгсиз мавжуд - яширин маълумотларнинг омбори, унга яқинлашиш ақл учун ёпиқ, чунки у тасвирлар, аналогиялар, метафора билан ишлайди, сезги, ҳис-туйғу сифатида намоён бўлади. У ердан бизга сигналлар келади, биз уларни ҳар доим ҳам таний олмаймиз. Сиз уларни кўпинча тушида келадиган тушунча сифатида қабул қилишингиз мумкин.
Бизнинг учлик шахсиятимизнинг ушбу учта гипостаз (таъсири сўндирилган ген гипостатик ген, гипостатик генлар таъсирини сўндирувчи генлар эса эпистатик генлар дейилади)ининг ўзаро таъсири кўп жиҳатдан бизнинг имкониятларимиз ва ютуқларимиз билан белгиланади. Aлбатта, баъзи нарсалар туғма фазилатларга боғлиқ. Бизнинг замонамиз руҳидаги ўхшашлик: генетик тўплам - дастлабки тўплам - бу бошланғич капитал. Ҳаммаси уни қандай тасарруф этиш ҳақида. Бири катта меросни бузади, иккинчиси унга берилган озгина нарсани кўпайтиради. Гарчи маънавий қадриятлар, моддий қадриятлардан фарқли ўлароқ, аниқ инсоний фазилатларни намоён этиш учун кўпроқ имкониятлар мавжуд.
XVII-аср испан ёзувчиси Балтасар Грасциан: «Осон келадиган нарса паст баҳоланади», деди. Енгиш йўли осон эмас. Оқимга қарши ҳаракат қилиш оқим билан боришдан кўра қийинроқ. Ўзингизнинг феъл-атворингизни, билим ва кўникмаларингизни намоён этиб, ўзига хос ҳаёт йўлингизни очиб, қийинчиликларни енгиб ўтишдан кўра, мослашиш осонроқ. Нишабни ағдаришнинг энг осон усули (одатда тугайди-тубсизликка тушиш).
Aммо, эҳтимол, даҳоларга хос бўлган ўзига хос хусусият мавжуд: супер онг, ўз «мен» чегараларининг кенгайиши, улкан жамоалар – аждодлар, халқлар, буюк мутафаккирлар ва турли даврларнинг яратувчилари, биринчи навбатда, маҳаллий одамлар билан бирлик ҳисси. Бу ҳақда, масалан, зукко мутафаккир Иван Латвин «фалсафадаги ихтиролар ва ихтиролар фалсафаси» китобида шундай ёзган: «буюк ихтирочи - бу танадан гўшт ва омманинг суягидан суяк. Уларда, диққат марказида бўлгани каби, буюк мавжудот-инсониятнинг ижодий энергияси жамланган.
Даҳо, атроф-муҳитнинг «ердаги тортишиш кучи»ни, кундалик ҳаётнинг ёпишқоқ чўкмасини енгиб, номаълум нарсаларга кириб боради, руҳий жасорат қилади, баъзида буни ўзи англамайди. Бу инсон имкониятларини кенгайтиради. Эҳтимол, бу даҳолар унутилиб кетадиган кўплаб авлодларнинг мавжудлигини оқлайдилар. Ва агар ҳамма ҳам ўзининг барча ижодий имкониятларини очиб беришга қодир бўлмаса, унда ҳар бир киши даҳоларнинг ижодига қўшилиш, уларга ҳурмат кўрсатиш, ақл, образ ва гўзалликнинг ёрқин руҳига эга бўлиш имкониятига эга. (Р.К Баландин «100 великих Гениев» китобидан таржима).
Ёшликдан ақл заковатни ўстириш ва ақлий меҳнат билан инновациялар яратишга ўргатиш ақллий таълимни асосий вазифасидир. Шунда модель ўзгаради: қарзга олмасдан, миллиардлаб долларлар сарф қилмай хориждан техника ва билим сотиб олиш ўрнига, Ўзбекистон уларни ўзи ишлаб чиқариб, экспорт қилади.
Мана Америкалик дунё таниган биринчи бойлар Марк Сукербенг - фейсбукни, Билль Гейтс – Майкрософтни очган. Булар ақлий меҳнат билан шуғулланган. Бирининг 121 миллиард, иккинчисининг 138 миллиард доллар пули маблағи бор. Яна булар Америкада 47% жисмоний солиқ тўлайди. Дания, Франция, Германияларда 45- 60 фоизга яқин солиғи (бизда 12 фоиз).
Ақлий меҳнатнинг яна бир хусусияти бор: дастурий маҳсулотларнинг ўзи эмас, аксинча нусхаси сотилади.
Мана нима учун муҳтарам Президентимиз «Бир миллион дастурчилар (программист)лар тайёрлашимиз керак» – деган эди. Шунда ҳамма ҳайрон бўлган эди, бу бекорга эмасди, чунки, улар «ақлий меҳнат мутахассислари»дир.
Унинг амалий натижасини сарҳисоб қилиб, Президент Шавкат Мирзиёев «Astrum» академиясида IT соҳаси вакиллари билан жорий йилнинг 29 июль куни мулоқот қилди. Унда Давлат раҳбари сўнгги уч йилда мобил интернет нархи 9 бараварга арзонлашганини қайд этди. «Бунинг ҳисобига бугунги кунда IT-паркларда 14 минг нафар ёшлар юқори даромадли иш жойлари билан таъминланган. Шу билан бирга, ўзини ўзи банд қилган IT мутахассислари сони йил бошидан 2,5 баробарга ўсиб, 43 мингга етган. Жорий йилнинг ўзида мамлакатимизда 134 та янги, жумладан 50 та хорижий IT компаниялари ташкил этилган, экспортчи корхоналар сони эса 2 бараварга ошган.
Сўнгги уч йилда мобил интернет нархи 9 бараварга арзонлашди ва халқаро рейтингда 15-ўринга кўтарилган (68-ўриндан). IT хизматлари ҳажми ва экспорти бир неча баробарга ўсган.
Энг асосийси, IT касбларни эгаллаш ёшлар ўртасида трендга айланди», деди президент. Учрашув чоғида Президентимиз эътиборни кучайтириб, ёшларимизга озгина шароит яратиб берилса, бу соҳани янада юқорироқ поғоналарга олиб чиқиш мумкинлигига ишонч билдирди.
«Бугунги мулоқотимизни ўтказиш учун "Astrum" академиясини бежизга танламадим. Бу ерда юзлаб ёшлар энг замонавий дастурлаш кўникмаларини эгаллаётгани, айниқса, ўқиш давомидаёқ даромад топаётгани қувонарли албатта. Бошқа ҳудудларда ҳам бундай IT академиялар ташкил қилиш истагида бўлганларнинг ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаймиз, барча масалаларини ҳал қилиб берамиз», деди давлатимиз раҳбари.
Вилоят ҳокимларига бир ой муддатда бу ерга келиб, барча шароит ва имкониятларни кўзи билан кўриб, ўз ҳудудида камида 1 тадан шундай IT академия ташкил этиш лойиҳасини бошлашга топшириқ берди.
Эътибор беринг, дастурчи (программист) битта дастурни яратиб, унинг «нусха»сини сотади, ҳаттоки патент ҳам олиб қўяди. Нусхасини эса, 1 миллиард истеъмолчиларга сотиб юборади. Бунга бир марта бош қотириб, мия энергиясини сарфлайди. Бир марта истеъмол қилган озуқаси энергиясидан фойдаланиб, қанча фойда кўради. Энди, мардикорни қаранг, истеъмол қилган озуқасига, у эса ҳар куни эрталаб соат 7 дан кеч 19 га қадар қанчалар кўп энергия сарфлайди. Ҳар куни шу, бу «исрофгарчилик». Эътибор беринг, бири, бир марта билим яратиб, шунгагина энергия сарфлайди, иккинчиси ҳар кун сарфлайди.
Муҳтарам Президентимиз «Бугунги 1-синфдаги болаларимиз албатта даҳоларимиз Ал Хоразмий, Беруний, Мирзо Улуғбек бўлиб етишади, мен бунга албатта ишонаман» - деди. Унинг хаёлида доимо шу орзу борлигини ҳар бир маърузаларида таъкидлайдилар. Мендан Сиз бунга ишонасизми? - деб сўрашади. Ҳа ишонаман, чунки, ҳамма энг муҳим масалаларга барча соҳада «йўл харита»лари тузилмоқда. Уни бажариш учун ақлли «кадрлар керак», шу терминни киритиш керак. Уни қандай тайёрлаш керак? деган савол келиб чиқади. Ҳозирги таълим, билим берадиган таълим.
Президентимизнинг янги шиорлари: «Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади» деб, 19 сентябрь 2017 йил БМТнинг минбаридан эълон қилган эдилар. Эндиликда бу бизнинг шиоримизга айланди.
Демак, таълим билим беришдан, билимидан фойдаланиб, тадбиркорликка (бойишга) ўргатиш кўникмаларини ҳосил қилишдан иборат бўлиши керак. Таълим билимни самарали ишлатиб бойишга ўргатишдан иборат бўлиши керак, бўлмаса, бой давлат бўла олмаймиз.
Хўш, бой бўлишга ўргатиш учун нима қилиш керак? Биринчидан, биздаги одамлар кўп нарсани билишади, ақлли дейишади. Агар шундай экан ақлли бўлса унда, нега бой эмас? - деган савол туғилади. Тўғри ақлли одам кўп нарсани билади.
Унда ақллидан донишманднинг нима фарқи бор? - деган савол туғилади. Эскичасига айтишади, ақлли чуқурга тушиб кетса, бир амаллаб чиқади, донишманд эса чуқурга тушиб кетмай, айланиб ўтади.
Хўш, таълимда математикадан олимпиадада биринчи ўринни олган 12-13 ёшли ўқувчини, нега донишманд демаймиз? Ахир, у истаган қариядан математикани яхши биладику. Донишмандни билимдондан фарқи, донишманднинг тажрибаси катта. Қаерда, қайси билимини ишлатиш кераклигини, қандай бойиш мумкинлигини яхши билади ва уни ўз билимлари билан синаб кўрган. Ақлли эса, кўп билимга эга, лекин ундан самарали фойдаланишни билмайди.
Ақлни ўзи нима деган савол туғилади? Ақлни учта ўлчови бор. Биринчиси, хотира даражаси, у ҳар бир инсонда турлича. Ибн Сино, Ал Хоразмийларнинг хотиралари жуда кучли бўлган. Жумладан, Ибн Сино 7 ёшида 3 ойда ичида грек тилини тўлиқ билган, ҳаттоки Гиппократнинг асарларини танқид ҳам қилган. Тиббиётга доир энциклопедия ёзган. Шу сабабли «медицина» Ибн Сино номи билан аталади. Бизда айрим ўқувчилар 11 йил билим олган бўлса ҳам, ҳатто ўз она тилини ҳам яхши билмайди, инглиз тили эса умуман эсида қолмайди.
Иккинчиси, фикрлаш (ўйлаш) тезлиги. Жумладан, абитуриентлар тест саволларини 3 соат давомида ечяпти ва у вақтга қараб, баҳоланади. Агар ким қисқа вақтда кўпроқ саволга жавоб топса, шунга қараб балл берилади. Демак, вақт ўлчови ким тезроқ жавоб топишида. Учинчиси, юқоридаги ҳар иккиси асосида, мантиқ, логика. У янги фикр, янги билим яратади. Афсуски, математик логикани олий таълимда ҳам яхши ўқитилмаяпти. Логика орқали билимга билим қўшиб, инновацион ғоя яратиш, бу Ал Хоразмийларни шакллантириши мумкин. Ўқувчиларни мантиқий ривожлантириш оқсаяпти. Эндиликда таълим билим бериш моделидан, мантиқан билим бериш услубига ўтилиши керак. Ҳар йили мактабларда ўқувчини қобилияти қай даражада ўсди, хотираси қанчага яхшиланди. Фикр юритиш тезлиги қанчага ошди? мантиқий билими даражаси қанчалар ривожланди ва неча фоизга ўсди. Ҳозирга қадар мактабларни фақат билим бериш даражаси билан баҳолаймиз. Лекин ўша олган билимидан фойдалана олмаяпти ва натижада оғир меҳнат қилишга мажбур бўлиб қолмоқда.
Кейинги пайтларда мактабнинг 9-синф ўқувчилари битиргач, олийгоҳларга кириш учун 2-3 та фанга репетитор олиб, тайёрланишни одат қилиб олишди. Натижада бошқа фанларни ўқимай қўйди, ҳатто мактабга ҳам бормай қўйганлари бор. Фақат репетитор билан тайёрланса, олий таълим муассасалари(ОТМ)га ўқишга кирмоқда. Бу тубдан нотўғри.
Мактабда ўқитувчи менежер. У китобни ёдлатувчиси эмас, аксинча фанни ўзлаштириб олиш учун йўналтирувчи, йўл кўрсатувчи. Ушбу ўргатувчи, китоблардан, интернет саҳифаларидан янги-янги, манбалар излаб, топиб, чуқур ўрганиб, ўз хулосаларига эга бўлган, бой билим эгаси бўлиши керак. Ўқитувчи намунали бўлиб, ўз фанидан, билимини намоён қилиб, эришган билим даражасини талабаларга кўрсата олиши керак. У қанчалик ўз билим доираси билан талабаларни ўзига ром эта олса, фанга қизиқиш уйғота олса, талаба қизиқиб, шу фанни ўзлаштириб, ҳатто фикрлашга ўтади. Эндиликда айниқса, билимидан фойдаланишни ўргатишга катта эътибор қилиш керак. Ўқитувчи берган билимини қаерда фойдаланишига урғу берса, шунда ўқувчилар дарсга қизиқади, уни чуқур ўрганади ва келажакда амалда фойдаланади.
Бунда Европа, АҚШ тажрибасидан фойдаланиш, яъни бу билимни қаерда ишлатиши, қандай бой бўлиши мумкинлиги асосий эътиборни қаратади. Ахир ҳар бир ёш билимидан фойдаланиб, даромад топса, давлат ҳам бой бўлади.
Таълимда мана шу билимингни ишлатсанг бой бўласан, деган фикрлар деярли йўқ. Бунда фақат таълимни айблаш тўғри бўлмайди, бу оиладаги муҳитга ҳам боғлиқ Истеъмолчи талаб қилмаса, бажарувчи қилмайди. Яҳудийлар фарзандига ақлий меҳнат билан оила боқасан деб онгига сингдиради. Сен буюк инсон бўласан деб уқтиради. Унинг учун йўл харита тузади. Болаликдан шу руҳда тарбиялайди.
Суқрот айтган, соғлом фикрлайдиган инсонни тарбиялаш керак, унинг миясини билимлар билан бойитиш керак деган. Бу жуда тўғри гап. Масалан, қишлоқ хўжалигида, боғ яратмоқчи бўлишса, аввало ерни ҳайдаб, чуқур кавлайди, унга ўғит, сув ва дориларини солиб, ариқ олиб ерни тайёрлайди. Сўнгра кўчат экиб, уни парвариш қилади ва ҳосил олади.
Нега таълимда ҳам аввал мия қобилиятини оширмай туриб, билим тиқиш билан оворамиз? 11 йил ўқитамиз, аммо 15 фоизи ҳам кўпчилигининг эсида қолмаяпти, ана ундан кейин, боланинг қобилияти йўқлигидан асаби бузилиб, касалманд бўлиб, оила боқа олмай, мардикорликка Россияга, Қозоғистонга кетяпти.
Хўш, қобилияти паст болани қандай қилиб, ўстириш, унга етуклик билимини сингдириш мумкин?
Агар қобилият соҳасини топиб, тўхтовсиз уни ўстирсак, ўқишда бола қийналмайди, асаби бузилмайди, чунки, қобилияти даражасида ўқияпти. Агар қобилияти соҳасида ўқитмасак, қобилиятига тескари ўқитсак , бунда асаби бузилади, ўқий олмайди.
Иккинчиси, бизлар умумий стандарт бўйича ўқитамиз. Қобилият соҳасини топмай ўқитамиз, натижада 11 йилда давомида қобилияти йўқолиб кетмоқда. Мана мисол, зўр футболист, 2-3 йил кроватга ётқизиб, оёғини бойлаб, овқат бериб туринг. Турса, нафақат чопа олади, ҳатто юра олмайди ҳам, чунки қобилият йўқола бошлаган.
Назаримизда, Соғлиқни сақлаш вазирлигини номи ва функциясини ўзгартириш керак. «Соғлом умрни узайтирадиган ва мияси қобилиятини оширадиган» вазирлик дейиш керак. Шунда вазирликни вазифаси аниқ тушунарли бўлади. Яъни, вазифа: ҳар йили камида 10 фоизга умрни узайтирадиган ва лоақал 10 фоизга қобилиятни ўстирадиган вазирлик бўлиб, қани эди, шунда ўзбеклардан биринчи Ибн Синолар чиқса, ахир уларнинг авлодимиз.
Президентимиз ҳар бир болани индивидуал қобилиятини топиб, рўёбга чиқаринглар деган вазифа қўймоқда. Ахир, шифокор касални даволашдан олдин ташхис (диагноз) қўяди, унинг илдизини топади. Таълимда илдизини топиш, болани қобилият қайси соҳада бор, уни аниқлаш керак. Қобилияти рассомми, музикачими, шоирми, математикми? Унга жавобан, таълим индивидуал бўлиши керак. Рўёбга чиқариш деганлари, ҳар йил неча фоизга қобилияти (хотира, ўйлаш тезлиги ва мантиқ) ўсяпти, қайси омиллардан қайси қобилият яхшироқ ўсяпти?.
Таълимни биринчи вазифаси: ўқувчини ўзини саломатлигини яхшилаш механизмларига ўргатиш ва ота-боболаридан камида 5-7 йил кўпроқ яшашга билимини ишлатишга ўргатишдир. Унинг учун таълимни номини ўзгартириш керак: «соғломлаштирадиган, ақлли таълим» бўлиши керак. Иккинчиси, ақлли таълим деганимиз, олдин қобилиятли соҳасини топади дегани, шу қобилиятини йилма-йил ўстиради, шу қобилиятини ўстиришдан буюк инсонлар чиқиши мумкин.
Агар қобилият соҳасини топиб, тўхтовсиз уни ўстирсак, ўқишда бола қийналмайди, асаби бузилмайди, чунки, қобилияти соҳасида ўқияпти. Агар қобилияти соҳасида ўқитмасак, қобилиятига тескари ўқитсак, бунда асаби бузилади, яхши ўқий олмайди.
Таълимда маъруза матнлар технологиясини киритиш ва камчилик топиб тузатишга ўргатиш керак. Шунда биринчидан ўқитувчилар хорижни ва ўз мамлакатимиз дарсликларидан камчиликларини топа олади, сўнг маърузасини ёзади. Ким хориж ва Ўзбекистон мамлакати дарсликларидан кўпроқ камчилик топса, унга янги дарслик ёзишга рухсат берилади Ҳозир аҳвол нима, ўқитувчи киради, янги темани бошлайди, талаба тайёр эмас. У 10 фоизини ҳам тушунмайди, ўқитувчи эса бекорга куч ва вақт сарфлайди. Талабнинг хотирасида қолмайди, ҳатто олдинги лекция мавзусини сўралса, билмайди.
Хўш дарс қандай бўлиши керак. Ўқитувчи кейинги дарс мавзу материалларини ва саволларни ҳар бир талабага электрон вариантини ташлаб бериши керак ва мустақил тайёрланиб келишга топшириқ бериши керак. У дарсни савол-жавобдан бошлаши лозим. Қайси талабанинг жавоблари энг яхши бўлса, ҳатто ўқитувчи материалидан камчиликлар топса ва бошқа манбалардан (жумладан, интернет ва бошқа манбалардан) янгилик киритса, унга юқори баҳо қўйиши керак. Ахир мақол бор, шогирд устоздан ўтиши керак.. Хўш, қандай ўтади, агар устоздан камчилик топмаса, уни маърузасини мукаммаллаштирмаса.. Биздаги камчилик, устоздан шогирд хато топса, у дарров хафа бўлади, ҳатто дарсидан чиқариб ҳам юборади. Шундагина талаба маъруза матнидан мустақил тайёрланиб келиб, саволларга ўзи жавоб топиб, дарсда тушунмаганини сўрайдиган бўлади. Дарс талабалар ўртасида дискуссияга айланади ва янги билим яратиш бошланади. Янги мавзуни ўзлаштириш 90%дан ошиши мумкин. Дарс ўтишга вақт 3-4 баробар кам сарфланади.
Ҳозиргача мавзу бўйича баҳс-мунозара (дискуссия) деярли йўқ. Талаба унга тайёр эмас, 15% ҳам унинг эсида қолмаяпти. Домлалар гапириб-гапириб чиқиб кетади, бир ойдан ўтмай, ўтилган материал эсидан чиқиб кетяпти. Шу сабабли, шунча пул маблағи сарфлангани билан таълимда натижа паст. Ундан ташқари, талаба мия хотирасини яхшилаш механизмлари қўлланмаётир. ДХХ ва Миллий гвардияда, Ички ишларда кафедра ва марказлар бўлиб, у ерда эсда сақлаш механизмларини ўргатади, ҳар бир айтилган сўзни эсида сақлашга ўргатади.
Таълимда шу каби марказлар очиб, ўқув дастурларига мнемоника, ментал арифметика, медитация (учта «МММ»), ҳамда шахмат, музика, каби хотирани ривожлантирадиган услубларни кенг қўллаш керак. Таълим тизимидаги ошхоналарда яширин очликни талабаларда қисқартиришга қаратилган озуқани беришни (бу ёд, кальций, магний, витамин, аминокислоталар) йўлга қўйиш керак. Дарслар давомида кислород ва сув билан тўйинтиришни таъминланиши зарур. Танаффусларда мияни бўлакларининг жисмоний тарбия қилдириш, қобилиятни янада оширади.
Кўп таҳлиллар шуни кўрсатганки, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ва юридик университетларига 210 балл билан 20 абитуриентдан биттаси контрактга ўтади, қолган 19 таси 200 балл билан педагогикага жалб қилиш механизми йўқ. Ахир иқтидорли абитуриентлар мактабни юқори даражага кўтариши мумкинку. Айни пайтгача педагогика институтига 50-70 балли абитуриентлар ҳам қабул қилиниб келинади, бу дегани, қобилияти 3-4 баробар паст абитуриентлар. Яна уларнинг 70% бюджет ҳисобидан таълим олишади. Олий таълимнинг пойдевори, 11 йиллик мактаб таълими. Агар шу қобилият билан ўқитиш давом эттирилса, олий таълимда билим даражаси тушиб кетиши (қулаши) мумкин. Баъзи бир педагогик олийгоҳлар, мактабни тамомлаб келган абитуриентларни 1-2 курсларида яна қайта элементар математикага ўқитишмоқда.
Токи, педагогика мутахассисликларига иқтидорли, энг юқори балл олган абитуриентларни жалб қилинмас экан, мактаб учун қилинаётган сарф-харажатлар ўзини-ўзи ҳеч қачон оқламайди. Мактаб таълими Президентимиз қўяётган талабларига жавоб беролмаяпти, натижада олий таълимнинг пойдевори мустаҳкам бўлолмайди.
Академик Ғуламов Саидахрор Сайидахмедович,
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби,
академик, Тошкент врачлар малака ошириш
институтининг фахрий профессори.
Камолжон Шадиметов
Иқтисод фанлари номзоди, Халқаро экология, инсон ва табиат
хавфсизлиги фанлари Академияси ҳақиқий аъзоси, академик,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими,
Ўзбекистон «Адолат» СДП «Инновация ва муқобил
энергетика тарғиботи маркази раҳбари.
Фикрингизни қолдиринг