Ёшларнинг сиёсий билимлари оширилди

05.04.2022 09:04:35

Халқ депутатлари Когон шаҳар Кенгаши “Адолат” СДП депутати Дилфуза Эргашева томонидан шаҳарда жойлашган 2-умумтаълим мактабида партиянинг “Сиёсий ҳуқуқий билимларни ошириш – демократик жамият пойдевори” лойиҳаси доирасида  мактаб ўқувчилари иштирокида учрашув ўтказилди.

Учрашув давомида депутат Дилфуза Эргашева ўқувчи ёшларга партиямизнинг устави, лойиҳалари ҳақида тушунча бериш билан бирга, давлатимизнинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган “Тараққиёт стратегияси” мазмун-моҳияти тўғрисида атрофлича тушинчалар бериб ўтди. Шу билан биргаликда янги қонунлар, қарорлар ва фармонларнинг мазмун-моҳияти, хотин-қизларга яратилган имкониятлар, ҳафта давомида мамлакатимизда ва дунёда рўй бераётган ижтимоий-сиёсий жараёнлар ва муҳим ижтимоий-сиёсий воқеалар ҳақида ҳам маълумотлар берилди.

Зарнигор ТОШЕВА,

“Адолат” СДП Когон шаҳар Кенгаши раиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+