Янгиликлар 958
Ёшларнинг тиббий билимлари оширилди
Шовот туман 1-сон касб-ҳунар мактабида партиянинг туман Кенгаши ҳамда Аҳолини соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази билан ҳамкорликда партиянинг “Саломатлик йўлида бирлашайлик!” лойиҳаси доирасида “Ёшларнинг тиббий билимини ошириш – устувор вазифа” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирга партия фаоллари, ҳамкор ташкилот вакиллари, ўқитувчи ҳамда ўқувчилар иштирок этишди.
Давра суҳбатида партия фаоллари ҳамда соҳа мутахассисилари томонидан иштирокчи ёшларга саломатлик сирлари, спортнинг инсон саломатлиги учун аҳамияти ва бошқа тиббиёт соҳасига доир масалалар тўғрисида турли мисоллар билан тушунтирилди, мавзуга доир тавсиялар берилди.
Таклиф ва мунозаралар, савол-жавоблар қизғин тус олган тадбир ёшларнинг тиббий билимини оширишга хизмат қилди.
Меҳриноз АБДИЯЗОВА, “Адолат” СДП
Шовот туман Кенгаши раиси,
“Ёшлар парламенти” аъзоси
Фикрингизни қолдиринг