Янгиликлар 1557
Ёшлик - гўзалликларга бой ва унутилмас давр
30.06.2021 15:06:28
30 июнь санаси Ўзбекистон ёшлари учун Президент ташаббуси билан "Ёшлар куни" деб эълон қилинди.
Шу муносабат билан барча Ўзбекистон ёшларини, “Адолат” партиясининг "Ёш адолатчилар" қаноти аъзоларини, Ёшлар парламенти аъзоларини ҳамда партиямиз ғояларига хайрихоҳ бўлган ёшларни ва умуман юртимиз фаровонлиги йўлида хизмат қилаётган барча ватанпарвар ёшларимизни "Ёшлар куни" билан чин қалбимдан табриклайман.
Ҳурматли ёшлар, сиздаги шижоат ва эртанги кунга бўлган умид бизни хурсанд қилиши табиий. Чунки, биз сиз Ёшлар билан биргаликда янги Ўзбекистоннинг янги марраларини биргаликда забт этишимизга ишонамиз!
Азизлар, "Ёшлар куни" муборак бўлсин!
Гулнисо САИДОВА,
“Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши
Марказий аппарати бошқарма бошлиғи
Фикрингизни қолдиринг