Ёшлик – шижоат даври

30.06.2021 14:06:25

Қадрли ёшлар, партиямиз “Ёш адолатчилар” қаноти фаоллари! Сизларни мамлакатимизда нишонланаётган қутлуғ айём – Ёшлар куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман!

Бугунги кунда келажагимиз эгалари бўлган Сиз ёшларимизнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, орзу-интилишларингиз, қобилият ва салоҳиятингизни рўёбга чиқариш, давлат сиёсатининг муҳим ва устувор йўналиши бўлиб келмоқда.

Улуғ алломаларимиз номидаги ихтисослаштирилган мактаблар, Инновацион ривожланиш вазирлиги қошида Ёшлар академияси, Президент ва ижод мактаблари, ҳудудлардаги Ёшлар технопаркларини барпо этилгани замонавий илм-фан ва юқори технологияларни мукаммал эгаллаган навқирон авлодимизни ҳам жисмоний, ҳам маънавий жиҳатдан баркамол бўлиб вояга етиши учун бор куч ва имкониятлар сафарбар этилиб келаётганидан далолат бермоқда.    

Шу билан бирга, бугунги кунда мамлакатимиз олий таълим тизимида ҳам туб ўзгаришлар кузатилмоқда. Бу эса ўз навбатида интеллектуал салоҳиятга эга бўлган кадрларга эҳтиёж ҳар қачонгидан ҳам ортиб бораётган шиддатли замонда муҳим аҳамият касб этади. Хусусан, сўнгги йилларда республикамиздаги олий таълим муассасалари сони 60 дан ошиб, улар орасида нуфузли хорижий университетларнинг филиаллари мавжудлиги алоҳида аҳамият касб этади. Шунингдек, сўнгги йилларда олий ўқув юртларига қабул квоталари сонини изчил ортиб бориши Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси сайловолди дастурида белгиланиб, бугунги кунда амалиётга татбиқ этилган.  

Бугунги байрам билан қадрли ёшларни яна бир бор қутлаган ҳолда, жонажон Ўзбекистонимизда эркин ва обод, фаровон ҳаёт қуриш йўлида Сизларга мустаҳкам соғлиқ, азму-шижоат, бахт ва омад тилаб қоламиз!

 

Муҳаммаджон ВАЛИЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

“Ёш адолатчилар” қаноти

Республика Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+