Ёзёвоннинг “Адолатли қайнона”си аниқланди

17.04.2021 15:04:13

Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан ўтказиб келинаётган “Адолатли қайнона” танловининг ғолиби аниқланди. Гулнорахон Эсонбоева 3 ўғилнинг онаси, 3 келиннинг  қайнонаси  ва 6 набиранинг  севимли бувижониси.

Турмуш ўртоғи билан узоқ йиллар давомида  тинч-тотув ҳаёт кечириб,  фарзандларини юрт корига ярайдиган, ватанпарвар,  ақли солиҳ фарзандлар этиб тарбияладилар.  Уларнинг  барчаси олий маълумотли бўлиб,  ҳозирда турли соҳаларда фаолият юритиб келмоқда. Келинлари ҳам халқимиз хизаматида.

Ғолибамиз тумандаги 5-сонли умумий  ўрта таълим мактабида узоқ йиллар  давомида ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари вазифасида меҳнат қилди. Ҳозирда мазкур мактабда технология фанидан дарс беряпти.

Аёл кишининг бахти оиладаги хотиржамлигидир, – дейди Г.Эсонбоева. –  Доимо шукрона келтираман.  Фарзандларимиз соғ-саломат, ширинтой набираларим ҳам кўз олдимда. Келинларим ҳам бир-биридан ораста, эпчил, ҳушмуомала.  Шундай экан адолатли  қайнона бўлиш менинг бурчим.

 

Адҳамжон НЕМАТЖОНОВ,

Туман Кенгаши раиси,

Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+