Юксак ҳуқуқий билимлар билан келажак сари

10.05.2024 17:05:00

Кейинги йилларда аҳолининг сиёсий-ҳуқуқий маданиятини юксалтириш партия фаоллари олдидаги долзарб вазифалардан бирига айланди. Бу бежиз эмас, албатта. Фуқароларнинг билимларини ошириш, мамлакатимизда олиб борилаётган халқчил сиёсат, қабул қилинаётган қонун хужжатларининг мазмун-моҳиятини уларга етказиш - демократик жамият пойдевори демакдир.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон шаҳар кенгаши ташаббуси билан таълим муассасаларида ишловчи хотин-қизлар иштирокида ўтказилган сиёсий ўқишда юқоридагиларга эътибор қаратилди. Янгиланган Конституциямизга киритилган ўзгартиришлар, сиёсий соҳада қабул қилинган қонунлар ва навбатдаги сайловлар қандай тартибда ўтиши партия сафидаги ҳуқуқшунослар томонидан тушунтирилди. Ўз ўрнида иштирокчилар асосан аёллардан иборат эканлигидан келиб чиқиб, хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва ҳуқуқлари хусусида ҳам сўз юритилди.

Жанона Раҳимова,“Адолат” СДП Андижон шаҳар кенгаши раиси: 

- Қонунчилигимизга киритилган ҳар қандай ўзгартиришни ўрганиб борамиз. Жамоатчилик орасига кириб борганда уларга ҳам етказишни ўз олдимизга вазифа қилиб қўйганмиз. Партиямиз ўз номи билан адолатли жамият тарафдори. Бунга қачонки фуқаролар ўз ҳуқуқларини яхши билганда эришиш мумкин. Бугунги тадбир айни шу мақсадда ташкил этилди.



"Адолат" СДП
Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+