ЮРТ КEЛАЖАГИ ВАТАНПАРВАР ЁШЛАР ҚЎЛИДА

13.08.2024 15:08:22

«Адолат» СДПнинг сайловолди дастурида инсон капитали мамлакатнинг муҳим миллий бойлигидир ва биз уни ҳар томонлама кўпайиши ва тараққий этиши, замонавий фикрлайдиган, интеллектуал ривожланган, профессионал тайёргарликка эга, мамлакатимизни модернизация қилиш ва демократик жамият қуриш йўлидаги мураккаб ва кенг кўламли вазифаларни ҳал этишга қодир бўлган, юртимиз ва халқимиз манфаатларига садоқатли янги авлод кадрларини тайёрлаш масаласи принципиал ва ҳал қилувчи аҳамиятга эга деб биламиз, дейилган. Ушбу сайловолди дастур партиянинг 5 йил давомида ўз кучини намоён этишига замин ярата олди. Бугун мамлакатимиз ёшларининг илм-фан, инновация, спорт йўналишларида эришаётган ютуқлари мислсиз эканлиги барчамизни қувонтиради.

Мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллик тарихи ҳам элимиз турмуш фаровонлигини янада ошириш баробарида, мамлакатимизнинг муносиб равишда ривожланган давлатлар қаторидан ўрин олишига хизмат қилди. Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Учкўприк тумани Кенгаши раиси Нуриддин Солиев аҳоли вакиллари билан юзма-юз мулоқот қилиб, истиқлол даврида эришилган улуғвор натижалар ҳақида зарур маълумотларни бериб ўтди.

Самимий мулоқот давомида мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш, аҳоли турмуш фаровонлигини оширишда Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг ҳаётий дастурлари, илгари сураётган ташаббуслари ҳақида сўз юритди. Мулоқот давомида тумандаги 20-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби жамоасининг ўнлаб ходимлари партияга қабул қилинди.

Истиқлол саодати ҳар бир ватандошимиз қалбига ғурур ва ифтихор туйғуларини армуғон этмоқда.

Гулчеҳра Аҳмедова,
Ўзбекистон «Адолат» СДП
Фарғона вилоят Кенгаши
Матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+