Юрт ободлиги йўлидаги ҳамкорлик

15.05.2024 10:05:19

 

Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзолари Озодахон Дадажонова, Назиржон Исақов, Аҳрорбек Эркабоев ва Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона туман Кенгаши раиси Нодирбек Каримовлар тумандаги “Обод”, “Оқбилол” маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият олиб бораётган "Маҳалла еттилиги" аъзоларининг фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Маълумотларга кўра, бугунги кунда туманда 5953 нафар хотин-қизларнинг турли ижтимоий -иқтисодий муаммолари рўйхатга олинган. Жорий йилнинг декабрь ойига қадар хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлаган ҳолда, уларни бартараф этиш юзасидан йўл харитаси ишлаб чиқилди.

Маҳаллий Кенгаш депутатлари ўзлари бириктирилган маҳаллаларда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга белгиланган мезонлар асосида моддий ёрдам кўрсатиш, уй-жой учун субсидиялар ажратишда адолат мезонларига қай даражада амал қилинганига эътибор қаратилди. Шунингдек, хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун кредитлар ажратиш, махсус дастурлар бўйича ўқитиш, хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида ижобий натижаларга эришилганлиги эътироф этилди.

Ўрганишлар жараёнида ютуқлар баробарида етарлича эътибор қаратилмаган жиҳатлар билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш, ҳар бир ходимни янада масъулиятли бўлишлари юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди.








Гулчеҳра Аҳмедова

“Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши
Матбуот котиби

 

Гулчеҳра Аҳмедова
«Адолат» СДП Фарғона вилоят Кенгаши
Матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+