Юрт ободлигига дахлдормиз

16.03.2022 09:03:28

«Адолат» СДП Бухоро туман Кенгаши раиси М.Ғафуров ва тумандаги «Галаосиё» МФЙ раиси Ш.Бобоев ҳамда маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси С.Комиловалар ҳамкорлигида МФЙнинг мажлислар залида маҳалла фуқаролари иштирокида «Тозалик йўлида бирлашайлик!» лойиҳаси доирасида «Маҳалла озодалиги – юрт фаровонлиги» мавзусида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда партия туман Кенгаши раиси М.Ғафуров сўзга чиқиб, жорий йилнинг 2 февраль куни Президент Ш.Мирзиёев раислигида чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш ва ҳудудлардаги экологик ҳолатни яхшилаш, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича 2022 йилдаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар хусусида тўхталди. Маҳалланинг кўркам қиёфага келишида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини қизғин давом эттириш ҳақида айтиб ўтди. халқимизнинг фаровон турмуш шароитини яратишда жумладан, шаҳар ва қишлоқларнинг кўркам қиёфага келишида, экологик вазият ва ҳаво тозалигини яхшилашда барчамиз масъулмиз, юрт ободлигига дахлдорлик ҳиссида яшашимиз керак, - дейди М. Ғафуров.

Тадбирда МФЙ раиси ҳам сўзга чиқиб, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари бўйича маҳаллада амалга оширилаётган хайрли амаллар тўғрисида тўхталди.

Тадбирда қайд этилганидек, маҳалла ҳуснига ҳусн қўшувчи табиий, тоза ҳаво муҳитини яратувчи омил бу кўкаламзорлаштиришдир. Дарахт экиб, боғ яратишдир. Шундай экан ўзимиздан боғ қолдириб, юрт ободлигига ўзимизни муносиб ҳиссамизни қўшайлик.

Йиғилганлар билан биргаликда маҳаллада амалга ошириладиган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари, манзилли вазифалар белгиланиб олинди.

Мухтасар ЗОХИДОВА,

«Адолат» СДП Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+