Юртбошимизга муносиб қанот бўла олишимиз зарур

01.02.2021 09:02:46

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилишидаги устувор вазифаларни тинглар эканман, бугун ёшларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхурлик, буюк келажак учун қўйилган мустаҳкам пойдевор эканлигини янада теронроқ ҳис қилдим. Зеро мамлакатимиз ёшлари бугун эришаётган ютуқлари, илм-фан, санъат, спорт каби соҳаларда жаҳоншумул натижаларни қўлга киритаётганлигининг таг замирида юртимизда ёшлар берилаётган эътибор, бу соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар меваси эканлиги шубҳасиз.

Давлатимиз раҳбари йиғилишда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, қобилиятини юзага чиқариши учун зарур шароитлар яратиш масалаларини кенг муҳокама этар экан, қишлоқ жойларда ҳам мусиқа ва санъат мактаблари, маданият марказлари,  музейлар қуриш ҳамда таъмирлаш, уларда ёшлар қамровини 30 фоизга етказиш мақсадини белгилаб, буни амалга ошириш учун жорий йилда давлат бюджетидан 150 миллиард сўм ажратилишини маълум қилди.

Жорий йилда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиб, спорт билан шуғулланувчи аҳоли сонини 25 фоизга, ёшлар қамровини 20 фоизга етказиш мақсад қилингани, болалар боғчаси ва мактабларни спорт анжомлари билан жиҳозлаш учун бюджетдан 100 миллиард сўм ажратилгани, мактабларда 20 мингта спорт тўгарагини ташкил этиш, спорт федерацияларини, халқаро мусобақалар ғолибларини мактабларга бириктириб, ёшларни профессионал спортга жалб қилиш юзасидан вазифалар қўйилгани албатта катта аҳамиятга эга. Қадимдан бежизга соғ танда соғлом ақл, мусиқага ошно қалбдан ёмонлик чиқмайди деган гаплар айтилмаган. Спорт билан шуғулланган ҳар бир инсонда саломатлиги яхшиланиши билан бир қаторда, теран фикрлаш, мақсади сари олға интилиш ҳисси ривожланса, мусиқага ёшлигидан дўст тутинган қалбда ижодкорлик туйғулари маънавиятли авлод бўлиб камол топишига ҳисса қўшади. 

Шу ўринда алоҳида айтишим жоизки, биз ёшларга бўлган эътибор ва ҳар бир йўналишларда бошлаган ишларни изчил давом эттириш ҳамда янги, юксак босқичга кўтариш мақсадида, кириб келаётган 2021 йилни мамлакатимизда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”, деб номлангани биз ёшларга берилган яна бир улкан имкониятлар эшиги десам муболаға бўлмайди. Бир сўз билан айтганда, биз давлатимиз раҳбарига муносиб қанот бўла олишимиз зарур деб ҳисоблайман.

Асқар ХОЛИҚОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши раиси ўринбосари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+