Юртимиз тараққиёти йўлида бел боғлаганлар

13.12.2021 16:12:09

 

Бугун юртбошимиз томонидан белгилаб бераётган муҳим вазифалардан бири халқнинг фикр ва таклифларини эшитиш ҳамда муаммолари, дарду ташвишини камайтириб, уларнинг мушкулини осон қилишдан иборатдир.

Худди ана шу мақсадда бугунги янгиланиш ва ўзгаришлар даврида жамиятнинг ҳар бир фуқароси ўз зиммасидаги маъсулиятни тўла ҳис қилган ҳолда вазифасига киришишини тақозо этмоқда.

Бугунги кунда халқнинг муаммосини ўрганиб, уларга амалий ечим топишда жойларда тузилган депутатлик гуруҳларининг ўрни  ўзига хосдир.

Бу борада Халқ депутатлари Когон шаҳар Кенгашидаги депутатлик гуруҳи аъзолари ҳам халқ манфаатларини рўёбга чиқариш, аҳолининг таклиф ва  муаммоларини ўрганишга аълоҳида эътибор қаратмоқдалар.

Халқ депутатлари Когон шаҳар Кенгашидаги Нодира Мўминова бошчилигидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари Жобир Ҳакимов, Дилфуза Эргашева, Ражабали Ашуров ҳамда Хуршида Каримовалардан иборат ишчи гуруҳ партиянинг “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида ҳафтанинг ҳар чоршанба кунлари мунтазам равишда маҳаллаларда бўлиб, аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар ўтказиб келмоқдалар. Шу билан бирга юзма-юз мулоқотлар чоғида фуқаролар томонидан келиб тушган мурожаатлар асосида мутасадди ташкилотларга депутатлик сўровлари чиқарилиб, аҳоли муаммоларига ечим топишга эришилмоқда.

Жумладан, Халқ депутатлари Когон шаҳар Кенгашидаги депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан фуқаролар мурожаатлари асосида тегишли идораларга 57 та депутатлик сўровлари чиқарилди, шундан 48 та сўров ижроси ижобий ҳал этилди, 9 таси юзасидан фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Халқ депутатлари Когон шаҳар Кенгаши депутати Ражабали Ашуров томонидан аҳоли иштирокида ўтказилган мулоқотлар давомида “Мирзо Улуғбек” МФЙда яшовчи “Аёллар дафтари”га рўйхатга олинган фуқаро Зулфия Муратова нафақа ёшига етган ва нафақага чиқиш учун керакли ҳужжатларни тегишли идорага тақдим этсада, нафақа пули чиқмаётганлиги масаласида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилади. Депутат фуқаро мурожаати асосида шаҳар Бюджетдан ташқари пенсия бўлимига депутатлик сўрови юборди, шундан сўнг фуқаро Зулфия Муратовага 2 кун муддатда нафақа пули тайинланиб, унинг мурожаати  ижобий ҳал қилинди.

Шунингдек, депутат Ражабали Ашуровга “Абдулла Қодирий”  МФЙ да яшовчи “Темир дафтар” рўйхатига олинган фуқаро Васили Захаров якка ёлғиз истиқамат қилиши, автохалокатга учрагандан сўнг қўлтиқ ҳассага таяниб юришга зарурати борлигини айтиб 2 дона қўлтиқ ҳасса олиб беришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Депутат ташаббуси билан ушбу мурожаат ҳам ижобий ҳал этилиб, фуқарога 5 кун муддатда 2 дона қўлтиқ ҳасса етказилиб берилди.

Халқ депутатлари Когон шаҳар Кенгаши депутати Дилфуза Эргашева томонидан “Бобур” МФЙ ҳудудидаги  “Аёллар дафтари”га рўйхатга олинган психологик ёрдамга муҳтож 13 нафар аёлларга психологик трейнинглар ташкиллаштирилиб берилиши натижасида ушбу аёллар ҳаётини  ижобий томонга ўзгартиришга эришилди. Шуниндек, депутат Дилфуза Эргашева ташаббуси билан шаҳарнинг “Махтумқули” МФЙ ҳудудидаги “Амир Темур” кўчаси 52-уйда яшовчи 82 ёшни қаршилаган Ҳалима Эргашевага қўлтиқ ҳасса ҳамда шу кўчадаги 39 уйда  яшовчи 2 гуруҳ ногирони, 85 ёшли онахон Ражабой Бердиевага ногиронлик аравачаси топширилди.

Қолаверса, депутат Дилфуза Эргашева ҳудуддаги муаммоларни ўрганиш жараёнида “Абдулла Қодирий ” МФЙ “Маданият” кўчаси 73 уй 39 хонадонда яшовчи Сабина Самадованинг иш билан бандлигини таъминлаш юзасидан келиб тушган мурожаатни тегишли ташкилот ходимлари билан ҳамкорликда ўрганиб чиқиб, шаҳар худудидаги “Когондон” корхонаси нон махсулотларини ишлаб чиқариш цехига синов муддати асосида ишга жойлаштиришга эришди.

Худди шундай ўрганишлар давомида “Темирйўлчи” МФЙ “Турон кўчаси” 56 хонадонда яшовчи боқувчисини йўқотган Гулноз Рамазонова ўғлини таҳсил олаётган мактабдаги узайтирилган гуруҳ тўгаракларига тўловсиз иштирокини таъминлашда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Унинг мурожаати шу кунинг ўзида ишчи гуруҳи томонидан мактаб директори билан боғланган ҳолда ўрганиб чиқилиб, ижобий ҳал қилинди.

Партия Когон шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳи ташаббуси билан 3-декабрь “Халқаро ногиронларни химоя қилиш куни” муносабати билан 50 дан ортиқ ногиронлиги бор фуқароларга хайр-саховат улашилди.

Партиянинг “Мактабгача таълим – кадрлар тайёрлашнинг бирламчи бўғини” лойиҳаси доирасида депутатлик гуруҳи аъзолари шаҳар худудидаги мавжуд 15 та давлат мактабгача таълим муассасалари  саволнома асосида ўрганиб чиқилди ва ўрганишлар натижалари Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши доимий комиссияси муҳокамасига киритилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Партиянинг “Бир ойда бир иш ўрни” лойиҳаси доирасида депутатлик гуруҳи томонидан олиб борилган ишлар натижасида Когон шаҳар “Ёшлар дафтарига” кирган 8 нафар ёшнинг иш билан бандлиги таъминланишига эришилди.

Айтиш жоизки, партиямиз томонидан сайланган маҳаллий Кенгаш депутатлари фуқаролардан келаётган мурожаатларга мутасаддилар эътиборини қаратиб, ўз ўрнида ечим топилишига, халқнинг мушкулини осон қилишда камарбаста бўлиб вазифасига сидқидилдан ёндошмоқдалар. Зеро, жойлардаги депутатлик гуруҳлари халқ манфаати, юртимиз тараққиёти йўлида бел боғлаб азму-шижоат билан ватанимиз равнақи учун ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар.

Умуман олганда, халқ депутатлари Когон шаҳар Кенгашидаги “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи фаолиятини бошқа депутатлик гуруҳларига намуна қилиб кўрсатсак арзийди.

 

 

Мухтасар ЗОХИДОВА,

“Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+