Ютуқ ва камчиликлар таҳлил этилиб, вазифалар белгилаб олинди

17.08.2021 13:08:38

Хоразм вилоят бандлик бош бошқармасида “Адолат” социал-демократик партияси  Хоразм вилоят Кенгашининг  V- Пленуми карантин талаблари асосида  бўлиб ўтди. Унда Кенгаш аъзолари билан бир қаторда партия фаоллари, БПТ раислари, ёш адолатчилар ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этишди.

Йиғилиш кун тартибида “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгашининг 1-ярим йилликдаги фаолияти  ҳамда 2-ярим йилликдаги  устувор вазифалар”, “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгашининг  V-Конференциясига делегатлар сайлаш масаласида партиянинг туман (шаҳар) Кенгашлари конференцияларини ўтказиш ҳамда делегатлар сайлаш тўғрисида”ги масалалар муҳокама этилди.

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан вилоят Кенгаши раиси Тоҳиржон Палвановнинг ҳисобот маърузаси тингланди. Унда фаолиятдаги эришилган ютуқлар билан бир қаторда йўл қўйилган камчиликлар  таҳлил этилди. Жумладан,  суст фаолият олиб бораётган депутатларнинг  фаоллигини  оширишга эришиш, БПТлар фаолиятини янада жадаллаштириш,  айрим туман Кенгашларидаги “Аёллар қаноти” ва “Ёшлар қаноти” Кенгашларининг  ҳамда бошланғич партия ташкилотларининг фаолиятини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар  муҳокама этилди.

Таъкидланганидек, ҳисобот даврида вилоятда партия аъзолар сони 42514 нафарни ташкил этиб, олти ой давомида 2016 нафарга, БПТлари сони 277 тани ташкил этиб, 14 тага кўпайди. Партиянинг вилоят Кенгаши ҳамда  шаҳар ва туман Кенгашлари томонидан жами 676 та тадбирлар ўтказилиб, уларда 924 нафар иштирокчи ҳамда давлатимиз томонидан қабул қилинган Фармон ва Қарорлар мазмун-моҳиятига бағишланган тадбирлар эса 32 тани ташкил этиб, 1234 нафар иштирокчи қамраб олинган.

 “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси бўйича 371 та,  “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори” лойиҳаси доирасида 412 та, партиянинг тадбирлар бўйича ишлаб чиққан “Йўл харитаси” доирасида вилоят ҳамда маҳаллий Кенгашлари томонидан жами 68 та тадбир, давлат дастурининг мазмун-моҳиятига бағишланган 41 та тадбирд, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармоннинг ижросига бағишлаб 1426 та тушунтириш тадбирлари ўтказилди.

Жумладан, ҳисобот йилида халқ билан юзма-юз мулоқот ўрнатиш мақсадида партиянинг “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида барча даражадаги депутатлик корпуслари иштирокида жойларга қонунларнинг етиб бориши ва унинг ижросини ўрганиш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриш бўйича тегишли давлат органларига таклифлар киритиш орқали қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган амалий ишлар белгиланди. Партиянинг барча туман (шаҳар) Кенгашларида партия фаоллари ва депутатлардан иборат ишчи гуруҳлари тузилиб, ҳар ҳафтанинг чоршанба кунлари мунтазам равишда маҳаллаларда халқ билан юзма-юз мулоқотлар ўрнатилди. Натижада,  326 та маҳаллада халқ билан юзма-юз мулоқотлар ташкил қилинди. Унда 3467 та хонадон ва 423 та хўжалик юритувчи субъектга ташриф буюрилди. Аҳоли томонидан келиб тушган 296 та мурожаат юзасидан 225 та депутатлик сўровлари юборилиб ижобий ечимини топди, 71 дан ортиқ мурожаатлар эса ҳуқуқий маслаҳатлар бериш орқали ҳал этилди.

Дилдора Искандарова, Урганч туман Кенгаши депутатлик гуруҳи раҳбари:

-Ҳисобот даврида партия депутатлик гуруҳлари томонидан аҳолининг муаммолари ўрганилиб, 23 та масала  доимий комиссияларда кўрилган,  шундан  22 та масала  маҳаллий Кенгаш сессиялари кун тартибига киритилгани Кенгаш аъзоларини қаноатлантирилмади ва  қайд этилган рақамларни  янада сифат ва самарадорлиги билан сонини  оширишга келишиб олдик.

 Шунингдек,  фаолият давомида амалга оширилган ишларни оммавий ахборот воситалари орқали мунтазам ёритиб борилаётгани қайд этилди ва келгуси фаолиятда  устувор вазифалардан бири  сифатида белгилаб олинди.

Шундан сўнг кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан   “Адолат” СДП Хоразм вилояти Кенгашининг V-конференциясига делегатлар сайлаш бўйича жорий йилнинг 20 августидан 25 августига қадар туман (шаҳар) Кенгашларининг конференциялари ўтказилиши режалаштирилди. 

Йиғилиш сўнгида раислик қилувчи томонидан  сайловлар жараёнида фаолликни қўлдан бермай, ҳамжиҳатликда  ғолиблик учун бор имкониятни сафарбар этишга келишиб олинди.

Кун тартибидан кўрилган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилиниб, амалиётга йўналтирилди.

                          

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

 

 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+