Юз билан юзлашаётган “Адолатли қайнона”

23.05.2021 11:05:07

Фарғона шаҳридаги “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи пиру бадавлат, нуроний онахон Ҳайрихон Аҳмадалиева Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан ўтказиб келинаётган партиянинг “Адолатли қайнона” кўрик-танловининг энг фаҳрли ғолибига айланди. Онахон маҳалланинг энг сўлим гўшаларидан бири бўлган обод, саришта, файзли ҳамда гулларга бурканган Садоқат кўчасининг 8 уйида ўзининг уч нафар келинлари ҳамда 15 нафар набира, 16 нафар чеваралари билан истиқомат қилади.

Ҳайрихон момо  билан бўлган суҳбатда улар ўзининг босиб ўтган ҳаёт йўли, эришган ютуқлари, топган ва йўқотган азиз инсонлари, ота-онаси, устозлари ҳақида мароқ билан сўзлаб берди. Айниқса, ёшлиги II Жахон урушининг суронли йилларига тўғри келгани, уруш ортидаги оғир турмуш қийинчиликлари, қолаверса, уруш тугаганидан сўнг унинг оқибатларини бартараф этиш, издан чиққан халқ хўжалигини тиклашдаги оғир ва заҳматли даврларни қайғу билан эсга олди. Бугунги куннинг қадрига етиб, ҳар бир тинч-осойишта ўтаётган лаҳзаларга шукр қилиб, берилган имкониятлардан тўғри фойдаланиб яшашга чақирдилар.

Шунингдек, 96 ёшли момо “Оналарга эҳтиром” фестивали доирасида “Юз билан юзлашган она” номинацияси ғолибасига айланди ҳамда партиянинг Фарғона шаҳар Кенгаши ва “Бўстон” МФЙ фаоллари томонидан тақдирланди.

Бунёд АҲМАДАЛИЕВ,

 Халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+