Зафарободнинг “Адолатли қайнона”си аниқланди

24.06.2021 14:06:47

Ер юзидаги ҳар қайси жамиятнинг маданий даражаси унинг аёлларга, оналарга  бўлган муносабати билан белгиланади. Зеро, она - жуфти ҳалол, буви, қайнона, олима, раҳбар, устоз… Қанча-қанча гўзал ва нурли сиймоларни бир жонида мужассам этган қаҳрамон зотдир. Уларга ҳурмат-эҳтиром халқимизга хос эзгу фазилат.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан ўз оиласида, маҳалласида тинчлик-хотиржамлик, аҳиллик ва ўзаро ҳурмат муҳитини ярата олган онахонларни аниқлаш мақсадида мунтазам ўтказиб келинаётган “Адолатли қайнона” кўрик-танлови барча онахонларда қизиқиш уйғотиб келмоқда.

Хусусан, партиянинг Зафаробод туман Кенгаши томонидан туман Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлиш бўлими билан ҳамкорликда ўтказилган мазкур кўрик-танлов шунчаки тадбир эмас, катта шодиёнага айланди.

Мазкур кўрик-танловда оиласида, маҳалласида ҳамда туманда юксак обрў ва ва эътиборга сазовор бўлган онахонлар иштирок этишди.

Турли шартлар бўйича беллашган онахонлар ҳакамлар ҳайъати ва томошабинларга ўз маҳоратларини намойиш этишди.

Танлов сўнгида ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

 

Жаҳонгир АСҚАРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Зафаробод туман Кенгаши

фаоли

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+