Заковат – ақл чархи

14.04.2022 13:04:20

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2022-йил 20 январдаги 96-сонли “Заковат интеллектуал ўйинларини оммавий ҳаракатга айлантириш ҳамда бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантириш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Адолат” СДП Шофиркон туман Кенгаши ҳамда тумандаги 21-умумтаълим мактаби билан ҳамкорликда улуғ саркарда, адолатпарвар давлат арбоби Амир Темур таваллудининг 686 йиллиги муносабати билан “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди.

Интеллектуал ўйинда тумандаги 33, 54 ва 9-умумтаълим мактабида фаолият юритувчи ўқитувчилар ҳам қатнашдилар. Жамоалар “Қалдирғоч”, “Билимдон”, “Эверест”, “Зиёлилар”, “Зукколар”, “Адолат” ва “Ёш билимдон” номи билан иштирок этдилар.

Қизиқарли ва баҳс-мунозараларга бой бўлган ушбу ўйин анъанавий савол жавоб шаклида, интерактив шаклда бўлиб ўтди.

Заковат интеллектуал ўйинида 21-умумтаълим мактаби ўқитувчилари иштирокчилар орасидан энг кўп саволларга жавоб бериб, ғолибликни қўлга киритди.

Мухтасар ЗОХИДОВА,

“Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+