Замонамиз қаҳрамонларини касб байрамлари билан қутлаймиз!

08.11.2020 18:11:20

Тиб илмининг султони Абу Али Ибн Синонинг “Шоир тилнинг амири бўлганидек, табиб баданнинг шоҳидир. Хастага ширин сўз, хушҳулқ, хушмуомала билан ёндашмоғи, унинг дардини ўзининг дарди деб билмоғи керак” деган гаплари айни ҳақиқатдир.

 “Адолат” социал-демократик партияси ҳам ўз электоратининг асосий қисми тиббиёт ходимлари эканлигини ҳис этган ҳолда сайловолди дастурида юртимизда соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантириш масалаларига катта эътибор қаратган.

Шифокорлик касби - жасорат. У фидокорликни, қалб тозалигини ва эзгу ниятлар уйғунлигини талаб қилади. Ҳар ким ҳам бунга қодир эмас. Юртимизда фаолият юритаётган барча тиббиёт ходимларини бугунги касб байрамлари билан муборакбод этамиз. Савобли ишларида улкан зафарлар тилаймиз!

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+