Замонавий компьютер жамланмалари ҳадя қилинди

11.03.2021 18:03:18

“Адолат” СДП Чирчиқ шаҳар Кенгаши фаоллари  маҳаллаларда бўлиб, “Маҳаллабай” ишлаш тизими бўйича ўрганишлар олиб бормоқдалар. Учрашувларда муаммолар ўрганилиб, амалий кўмаклар берилмоқда.

Куни кеча партия фаоллари, шаҳар ҳокимлиги, “Маҳалла” хайрия – жамоат фонди ҳамда “Ўзбекистон саноат – қурилиш банки” акциядорлик тижорат банки ҳамкорликда шаҳардаги барча маҳаллаларда аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар олиб борди ва  аниқланган муаммолар ечими бартараф этилди. Жумладан, шаҳардаги 24 та маҳалла фуқаролар йиғинлари моддий – техник баъзасини яхшилаш мақсадида энг сўнгги русумдаги замонавий компьютер жамланмалари топширилди.     

-Хайрли ишлар амалга оширилмоқда, дейди -  Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар Кенгаши депутати, “Маҳалла” хайрия - жамоат фонди Чирчиқ шаҳар бўлинмаси раиси Ўткир Тажибаев.  - Бундан кўзланган асосий мақсад, шаҳримиз маҳаллаларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги камчилик бартараф қилиш, ишсизларни иш билан таъминлаш,  аҳолининг турмуш тарзини яхшилашдан иборатдир.

Айтиш жоизки, маҳаллани одамларнинг дарду ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яқиндан биладиган тузилмага айлантириш борасида жиддий қадамлар ташланмоқда. Энг муҳими ваколатлар кенгаймоқда иш услублари ҳам тобора такомиллашмоқда. Ҳар қандай масала маҳаллада ҳал бўлади, зеро, кўпчилик билан кенгашиб иш юритишнинг самараси беқиёс.

         Фотима САТТАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши

матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+