Замонавий мактаб ёшлар келажаги учун хизмат қилади

31.03.2022 15:03:31

Ёшларнинг замонавий билимларни пухта эгаллаши, уларни жамиятимизнинг муносиб фуқароси бўлиб ҳаётга кириши, мустаҳкам ўрин олишларида таълим олаётган зиё маскани, яъни мактабнинг ва унда таълим берувчи ўқитувчи-мураббийларнинг ҳиссаси катта. Шу боис мамлакатимизда ўқувчи ёшларни таълим олишлари учун етарлича шароитлар яратилишида юртбошимизнинг ташаббуси ва ғамхўрлиги, эътиборининг ўрни беқиёс.

Президентимиз томонидан қабул қилинган қатор Фармон ва Қарорлар, мактабгача, умумий ўрта, олий таълимдаги улкан ўзгаришларнинг барчаси келажак авлоднинг ҳар томонлама баркамол ўсиб-улғайиб, таълим-тарбия топишига кенг имкониятлар беради.

Президентимиз томонидан яратиб борилаётган шарт-шароитлардан унумли фойдаланган холда, туманимиз ҳокимлиги ва масъулларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли туманимизнинг “Наврўз” МФЙ ҳудудида замонавий таълим даргоҳи қуриб битказилди. Ушбу масканнинг қурилиш жараёнларини назоратга олган туман Кенгаши депутатлари – Назиржон Исақов, Файзулло Мирзаев, Отабек Холиқов ва “Адолат” СДП туман Кенгаши раиси Нодирбек Каримовлар умумтаълим мактабида бўлиб, шароитларни кўздан кечирди.

Келажакда мазкур даргоҳда таълим олган фарзандларимиз Ватанмиз равнақига хизмат кўрсатадиган фидойи инсонлар бўлиб етишиши шубҳасиз. Зеро, давлатимизда амалга оширилаётган барча эзгу ишлар айнан уларнинг келажаги учундир.

Озодахон ДАДАЖОНОВА,

 Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши депутати.

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+