Янгиликлар 1189
Заринага мактабда барча қулайликлар яратилади
Аввал ҳабар берганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мақсуд Қурбонбоевнинг саъй-ҳаракатлари билан жорий йилда Янгиариқлик туғма юрак нуқсони билан туғилган 7 яшар қизалоқ Зарина Мадаминовада жарроҳлик амалиёти ўтказилган эди.
Беморнинг онаси томонидан қизини “Таган” маҳалласида жойлашган 36-сонли умумтаълим мактабида якка тартибда ўқитиш тўғрисидаги мурожаати ҳам ижобий ечим топди. Вилоят Кенгаши депутати Шер Қўчқаровнинг депутатлик сўровига асосан, мазкур мактабда Заринага керакли бўлган барча шарт – шароитлар яратиладиган бўлди.
Фарзандларимиз келажаги учун барчамиз бирдек масъулмиз. Зеро, улар Янги Ўзбекистонимизнинг келажагидир.
Барногул САПАЕВА,
“Адолат” СДП
Янгиариқ туман Кенгаши раиси
Фикрингизни қолдиринг