Жаҳон ва Осиё чемпионлари тақдирланди

29.10.2021 10:10:01

Бухоро шаҳар 18-умумий ўрта таълим мактабида “Адолат” социал-демократик партиси Бухоро вилоят Кенгаши ҳамда Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши депутати Абдурауф Аҳмедовлар томонидан жаҳон ҳамда Осиё чемпионларини тақдирлаш маросими  ташкил этилди.  

Тадбирда партия вилоят Кенгаши раиси Мақсуд Ҳамидов сўзга чиқиб, чемпионларни эришган ютуқлари билан табриклади. Шу билан бирга Бухоро шаҳридаги 18-умумтаълим мактабининг битирувчи ўқувчилари, партиямиз аъзолари спортнинг самбо кураш тури бўйича жорий йилнинг 15-17 октябрь кунлари Грециянинг Салоники шаҳрида бўлиб ўтган ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида фахрли 1-ўринни эгаллаб, олтин медални қўлга киритган Шаҳзодхўжа Шарипов ва самбо кураш бўйича Тошкентда ўтказилган Осиё чемпионатида фахрли 3-ўринни эгаллаган Абдураҳим Саъдуллаевлар Бухоро вилоят Кенгаши томонидан фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди. Мукофотларни Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши депутати Абдурауф Аҳмедов топширди. 

Тадбир кўтаринки кайфиятда ўқувчилар иштирокида спорт турларидан лавҳалар, куй-қўшиқлар ҳамда табрик сўзлари билан давом этди.

Биз ҳам чемпионларимизга бундан ҳам юксак марраларни забт этишда куч-ғайрат, матонат ҳамда омадлар тилаб қоламиз.

“Адолат” СДП Бухоро вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+