Янгиликлар 937
Жалақудуқда «Балли қизлар» кўрик-танлови
Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус доирасида ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш ва хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш долзарб вазифа сифатида белгиланган. Айтиш жоизки, «Адолат» СДП Жалақудуқ туман Кенгаши томонидан бу борада сезиларли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, ҳамкор ташкилотлар билан жалақудуқлик партия фаоллари томонидан мазкур туманда жойлашган Андижон давлат университети Ахборот технологиялари ва компьютер инжиниринги факультетида ўтказилган «Балли қизлар» кўрик-танлови ҳам айни шу мақсадга қаратилди.
Иштирокчилар белгиланган шартлар асосида ўз билимларини синовдан ўтказиш баробарида ижодкорлик, тикувчилик, пазандалик борасида беллашдилар. Саҳнада уларнинг зукколиги ва лобарлиги кўзга ташланди. Шунингдек, ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларига ҳам эътибор қаратилди.
Бўлғуси мутахассис, бўлғуси оила бекаларининг ҳар бир чиқиши жамиятимизда хотин-қизларнинг фаоллиги ортиб бораётганини кўрсатди.
Барнохон Бозорова,
«Адолат» СДП Жалақудуқ туман кенгаши раиси.
Фикрингизни қолдиринг