Янгиликлар 1167
Жамият-ислоҳотлар ташаббускори
Амалдаги Ўзбекистон Конституцияси 1992 йил 8 декабрда қабул қилинганидан буён унга 16 марта ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бугун уни янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айни шу мақсадда парламент палаталари кенгашларининг қўшма қарори билан Конституцияга ўзгартириш киритиш юзасидан Конституциявий комиссия тузилди. У «Жамият — ислоҳотлар ташаббускори» ғояси асосида иш олиб боради.
Айтиш мумкинки бу қонун ижодкорлиги йўлида яна бир қадамдир. Барча соҳаларда бўлгани каби қонунларимизни яратишда ҳам очиқлик ва шаффофлик ўз ифодасини топаётганининг ёрқин ифодаси. Бош Қонунимизга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда фуқароларнинг таклифларини инобатга олиниши қувонарли. Бунинг учун «Менинг Конституциям» онлайн платформаси ишга туширилди. Ушбу платформада фуқароларнинг таклифлари қабул қилинади. Шунингдек, Конституциявий комиссия фаолияти билан боғлиқ янгиликлар жамоатчилик эътиборига ҳавола қилиб борилади.
Фуқаролар ўз таклифларини маҳаллалар, маҳаллий Кенгашлар, почта, шу жумладан электрон почта ҳамда Телеграм махсус боти орқали ҳам юборишлари мумкин. Бу юрт келажагига. қонунларимизни халқчил ва давр талабига мос бўлишини истаган ҳар бир фуқаро учун қулай имконият. Агар сиз ҳам фуқаролик бурчингизни бажаришни истасангиз бу ҳаракатда қатнашинг.
Илҳомжон Абдулазизов,
халқ депутатлари Андижон шаҳар кенгаши депутати.
Фикрингизни қолдиринг