Янгиликлар 1173
Жамиятда юксак ҳуқуқий маданиятни шакллантиришда сиёсий партияларнинг ўрни
Партиянинг Яккасарой туман Кенгаши раиси Ф.Саидов ҳамда туман Кенгаши депутатлари М.Ахмадов ва Ж.Насруллаевлар билан биргаликда туманда жойлашган Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институтида «Жамиятда юксак ҳуқуқий маданиятни шакллантиришда сиёсий партияларнинг ўрни» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан «Адолат» социал-демократик партиясининг энг муҳим дастурий вазифаларидан бири бу - жамиятда ҳуқуқий маданиятни шакллантириш ва мамлакатимизда ҳуқуқий таълим ва билимлар тарғиботини тубдан яхшилаш, қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ижрочиларга етказиш, аҳолини қабул қилинаётган қонунларнинг мақсади, мазмун-моҳиятидан кенг хабардор этиб бориш эканлиги айтиб ўтилди.
Фарход Саидов,
Яккасарой туман Кенгаши раиси
Фикрингизни қолдиринг