Жамоатчилик назорати – қонун устуворлиги гарови.

04.07.2024 14:07:25

Мактаб таълимидан ёзги таътилга чиққан ўқувчиларнинг аксарияти соғломлаштириш масканларида мириқиб ҳордиқ чиқараётган бўлсалар, кимлардир қишлоқдаги бобо ва бувисининг бағрида уларга кўмаклашиб, вақтини кўнгилли ўтказмоқдалар. Халқ депутатлари Фарғона тумани Кенгаши депутатлари Файзулла Мирзаев, Озодахон Дадажонова, Абдусамад Алобидинов, Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона тумани Кенгаши раиси Нодирбек Каримовлар томонидан партиянинг “Жамоатчилик назорати – қонун устуворлиги гарови” лойиҳаси доирасида тумандаги оромгоҳларда  жамоатчилик назоратини олиб бордилар. “Фарғона” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган "Тонг" болаларни соғломлаштириш оромгоҳида бугунги кунда 200 нафардан зиёд ўқувчи-ёшлар дам олмоқда. Уларнинг оромгоҳдаги ҳар бир соатлари мазмунли ва мароқли кечиши учун алоҳида дастурлар ишлаб чиқилган. Ўндан ортиқ тўгараклар фаолият кўрсатиб келмоқда.  Дам олувчи ёшларнинг соғлом ва дуркун вояга етишлари учун кунлик озиқ-овқат маҳсулотларини сифати, тайёрланиши ва сақлаш  тартибига алоҳида эътибор қаратилган, -деди Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши депутати Озода Дадажонова.- Оромгоҳ раҳбаридан тортиб, барча ходимлар томонидан ҳар бир дам олувчи ўғил-қизларни ўз фарзандларидек асраб-авайлашларини кўриб, болажонларимиз ишончли қўлларда эканлигига ишонч ҳосил қилдик. Оромгоҳда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбияланишлари йўлида  “Ўзбекистон – Ватаним менинг” иншолар танлови, “Биз – келажак пойдеворимиз” спорт мусобақаси , “Ватан улуғ – бурч муқаддас” мавзусидаги билимдонлик баҳслари иштирокчиларда катта таассурот қолдираётганлигига шоҳид бўлдик.
-Мен “Меҳр – яхшилик ва эзгулик булоғи” мавзудаги давра суҳбатида иштирок этиб, ўзим учун олам-олам маънавий озуқа олдим, - деди дам олувчилардан бири Камола Абдуллаева. – Оромгоҳда биз учун яратилаётган шароитлардан  хурсандмиз. Ёзнинг таровати -  дам олувчиларга кўтаринки кайфият билан бирга саломатликларини тиклаш ва вақтларини мазмунли ўтишига хизмат қилмоқда. Буларнинг барчаси ҳукуматимизнинг ёш авлодга қаратган ғамхўрлигининг ёрқин ифодасидир.

 

Гулчеҳра Аҳмедова,
“Адолат” СДП
Фарғона вилояти Кенгаши   
   М
атбуот котиби   

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+