Янгиликлар 488
Жамоатчилик назорати — қонун устуворлиги гарови
Ўзбекистон «Адолат» СДП Фурқат тумани Кенгаши ташаббуси билан халқ депутатлари Фурқат тумани Кенгаши депутати Шоҳида Мирзааҳмедова иштирокида партиянинг «Жамоатчилик назорати — қонун устуворлиги гарови» лойиҳаси доирасида ўрганиш ишлари амалга оширилди.Лойиҳа доирасида депутат «Мустақиллик» МФЙ ҳудудида «Маҳалла еттилиги» томонидан аҳолини турмуш даражасини ошириш, фуқаролар муаммоларини тизимли ҳал этишга кўмаклашиш, ёшларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни бошлаш истагидаги аҳоли вакилларига иқтисодий кўмак бериш, тижорат банкларидан кредит олишга ёрдамлашиш каби ваколат доирасидаги вазифаларини нечоғлиқ амалга ошираётганликларини ўрганди.
Бу жараёнда 5 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. 3 нафар фуқарога ҳуқуқий маслаҳатлар берилди, 2 нафар фуқаронинг бандлик масаласидаги мурожаатлари ижобий ҳал этилди.
— Бугунги кунда «Мустақиллик » маҳалламизда 2626 нафар аҳоли истиқомат қилади. Ҳар куни аҳил жамоамиз билан биргаликда фуқароларимизнинг мурожаатларини, муаммоларини ўрганамиз, тегишли мутасаддилар билан биргаликда уларни ҳал этиш чоралари белгилаймиз, — дейди «Мустақиллик » МФЙ раиси Дилфузахон Турғунова.
Бўлиб ўтган очиқ мулоқотда фуқаролар мамлакатимизда инсон манфаатлари устуворлигини таъминлаш йўлида Президентимиз бошчилигида амалга оширилаётган ислоҳотлардан мамнунликларини билдирдилар. Самимий мулоқотлар давомида Ўзбекистон «Адолат» СДП туман Кенгаши раиси Нодиржон Олимов партиянинг ҳаётий дастурининг мақсад ва вазифалари хусусида батафсил маълумот бериб ўтди. Шунингдек, жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлигига сайлов жараёнидаги янгиликлар ҳақида ҳам тарғибот ишларини амалга оширди.
Гулчеҳра Аҳмедова,
Ўзбекистон «Адолат» СДП
Фарғона вилояти Кенгаши
матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг