Жамоатчилик назорати – қонун устуворлигининг гарови

22.09.2022 10:09:23

«Адолат» СДП Қўштепа туман Кенгашида «Жамоатчилик назорати – қонун устуворлигининг гарови» лойиҳаси доирасида «Мансабдор шахс эшитуви» ўтказилди.

Партиянинг вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Ш.Эгамов ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи депутатлари иштирокида туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими томонидан амалга оширилган ишлар ҳисоботи тингланди.

Эшитув давомида белгиланган камчиликлар танқидий кўриб чиқилди. Хусусан, гўштнинг асосий ҳажмини етиштирувчи аҳоли чорвасига озуқа тайёрлаш масаласи ва улар билан МФЙлар кесимида чорвани парваришлаш бўйича ўқув йиғинлари ташкиллаш бўйича тавсиялар берилди. Туман ҳудудида эпизоотик осойишталикни таъминлаш мақсадида «Бекер» хандақини барпо қилиш бўйича ўзаро фикр алмашинилди. Эшитув доирасида кўрилган масалаларни халқ депутатлари туман Кенгашининг доимий комиссиясида 30 сентябргача кўриб чиқиш ва навбатдаги сессиясига киритиш бўйича қарор қабул қилинди.

Эшитув якунида туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимида фаолият кўрсатувчи ходимлар партия сафига қабул қилиниб, янги БПТ ташкилланди.

«Адолат» СДП Фарғона вилоят Кенгаши Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+