Янгиликлар 1517
Жомбой тиббиёти - халқаро ташкилот эътиборида
“UNESCO”нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси мутахассислари Жомбой туманида бўлиб, тиббиёт масканларида мавжуд шароитлар билан танишишди. Жараёнда оналик ва болалик, кичик ёшдаги болаларнинг эмланиши ҳолатлари ўрганилди.
Икки кун давом этган ушбу тадбирда “Ғазира” маҳалласининг “Ғаровтепа” қишлоғидан 24 та хонадон танлаб олинди. Хонадон аъзолари ўртасида сўровнома ўтказилди.
Ўрганиш хулосасига кўра, туманда оналик-болаликни ҳимоя қилиш, эмлаш ва профилактика ишлари юқори савияда ташкил этилгани эътироф этилди. Айниқса, муассасаларнинг ултра товуш текшируви (УТТ), ЭКГ каби қурилмалар билан таъминлангани юқори баҳоланди.
Дарҳақиқат, биргина “Гулистон” қишлоқ оилавий поликлиникасини оладиган бўлсак, муассаса 200 нафардан ортиқ туғуруқ ҳолатида бўлган аёлларга хизмат кўрсатяпти. Яратилган шароитлар она-бола соғлиғидаги ўзгаришларни скрининг тартибида назорат қилиш имконини беради.
Дилмурод МАҲРАМОВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Жомбой туман Кенгаши Ёш адолатчилар қаноти раиси
Фикрингизни қолдиринг