Янгиликлар 639
Жомбой туманида яна бир БПТ ташкил этилди
Биламизки, ҳар бир партиянинг ўзининг мақсадлари, вазифалари, устави ҳамда дастурлари, ўзининг электоратлари мавжуд. Жумладан, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг электоратлари бу ижтимоий соҳа вакиллари, ўқитувчи-зиёлилар шу қаторда шифокорлар ҳамдир.
Жомбой туман Тиббиёт бирлашмасида ҳам Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Жомбой туман Кенгашининг 2000 дан зиёд аъзоларни ўз қамровига олган «Бирлашган партия ташкилоти» ташкил этилди. Ушбу «БПТ» нинг ташкил этилишида Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Самарқанд вилоят Кенгаши раис ўринбосари Лола Сайидова ҳамда партиянинг Жомбой туман Кенгаши раиси Комила Умаровалар иштирок этиб, тарғибот воситалари ва аъзоларни қабул қилиш учун 2200 та партиянинг аъзолик варақаларини беришди.
Гулнафиса Абдимуродова
«Адолат» СДП
Самарқанд вилоят Кенгаши,
Матбуот котиби.
Фикрингизни қолдиринг