Янгиликлар 2218
Жонажон Конституциямни мадҳ этаман!
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши Аёллар қаноти ҳамда Фарғона шаҳар Кенгаши депутати Бунёд Аҳмадалиев билан ҳамкорликда ташкил этилган онлайн танлов ўз ниҳоясига етди. Танлов шартига асосан 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган хотин-қизлар конституциямизни мадҳ этувчи, ифодали ўқилган шеърларнинг видео шаклини @qomusimiz манзилига юборишлари лозим эди. Юборилган видеолар ичидан энг кўп овоз олганлари ғолибликни қўлга киритди.
Биринчи ўринни Фарғона шаҳар 22- сонли умумтаълим мактабининг 9- синф ўқувчиси Мадинахон Наимова, иккинчи ўринни Қўқон Давлат педагогика институти дефектология йўналиши 204-гуруҳ талабаси Нафосатхон Раимжанова, учинчи ўринни эса Фарғона шаҳар 22- сонли умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Мушаррафхон Ибрагимова эгаллади.
Ғолибларга вилоят Кенгашининг Аёллар қаноти раиси, “Ибратли бекам” ўқув маркази раҳбари Шаҳноза Ғаниева томонидан касб-ҳунар ўрганишлари учун йўлланма ва эсдалик совғалари топширилди.
-Мактабимизда Конституцияга бағишланиб ўтказиб келинаётган танловларда мунтазам иштирок этиб келмоқдаман. Устозларимдан партия танлови ҳақида эшитганимда, ифодали ўқиган шеърим видеосини жўнатдим, – дейди М.Наимова. – Ғолиблардан бирига айланиб, имтиёзга эга бўлдим. Тўғрисини айтсам, ўқув марказида ҳамширалик курсида ўқиш ниятим бор эди. Байрамга ажойиб совға бўлди. Эндиликда “Адолат” партияси лойиҳаларида мунтазам иштирок этиб бораман.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг