Янгиликлар 1618
Жондорда конституция билимдони аниқланди
“Адолат” СДП Жондор туман Кенгаши томонидан туманнинг 2-сонли умумтаълим мактабида “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида “Конституция билимдони” кўрик-танловининг туман босқичи ташкил этилди.
Ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий билимларини янада юксалтириш мақсадида ташкил этилган ушбу кўрик-танловда туманнинг 50 та умумтаълим мактабларидан 50 нафар 11-синф ўқувчилари қатнашиб, ўз билимларини синовдан ўтказдилар.
Тадбирда иштирокчи ўқувчилар 3-босқичда, белгиланган низом асосида ўз чиқишларини намойиш этдилар. Танлов жараёнида ҳакамлар ҳайъати ўқувчиларнинг чиқишларини очиқ, ошкора овоз бериш йўли билан баҳолаб бордилар.
Кўрик-танловда иштирокчиларнинг ўзини таништириш маҳорати, саҳнада ўзини тутиш маданияти ҳамда нотиқлик маҳорати, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси сайлов кодекси, “Сиёсий партиялар тўғрисидаги”ги, “Таълим тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикаси ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги билимлари синовдан ўтказилди. Иштирокчи ўқувчилар ҳар бир шарт бўйича ўз чиқишларини якунлагандан сўнг ҳакамлар ҳайъати томонидан ўрганиб чиқилиб, хулоса ва изоҳ берилди.
Кўрик-танлов жараёнлари жуда юқори савияда ташкил этилиб, қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлди.
Тадбир сўнгида ҳакамлар ҳайаъти томонидан 3 та ўрин ғолиблари аниқланиб эълон қилинди. Унга кўра, 3-ўринни 18-умумтаълим мактаби 11-синф ўқувчиси Насиба Истамова, 2-ўринни 22-умумтаълим мактаби 11-синф ўқувчиси Моҳинабону Қиличовалар олдилар. 5-умумтаълим мактаби 11-синф ўқувчиси Шахина Сирочова эса 1-ўринни олиб, вилояти босқичига йўлланмани қўлга киритди. Ғолибларга партиянинг фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.
Лазизбек Ярашов
“Адолат” СДП Жондор туман Кенгаши раиси
Фикрингизни қолдиринг