Жондорликлар муносиб номзодга овоз беради

08.10.2021 16:10:40

 

Тарғибот учрашувларининг навбатдаги манзили Жондор тумани бўлди.

Туман Мусиқа мактабида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига “Адолат” социал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Баҳром Абдуҳалимовнинг Бухородаги ишончли вакили Мақсуд Ҳамидов сайловчилар билан учрашди.

Бўлиб ўтган навбатдаги тарғибот учрашувида партиянинг маҳаллий Кенгаш депутатлари, таълим соҳаси вакиллари, тиббиёт ходимлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этишди.

Ишончли вакил Мақсуд Ҳамидов сўзга чиқиб, иштирокчиларни номзоднинг ҳаёти ва фаолияти билан таништирди. Шундан сўнг йиғилганлар сайловолди дастурдан ўрин олган устувор йўналишлар билан таништирилди.

Хусусан, дастурда келтирилган адолатли жамият қуриш, жиноятчиликка, порахўрликка, таъмагирликка, зўровонликка қарши муросасиз курашиш, судни том маънода адолат қўрғонига айлантириш, меҳнат қонунчилиги устуворлигига эришиш, ходимни эксплуатация қилишга қарши кескин курашиш, сифатли таълим, ҳар бир инсонни бой қилиш чораларини кўриш, “Иш ҳақи минимуми”, “Яшаш минимуми” каби тушунчаларнинг қонуний асосларини яратиш ҳам кўзда тутилганлиги таъкидланди.

Номзоднинг дастури тақдим этилгандан сўнг, йиғилганлардан сўзга чиққанлар дастурдан ўрин олган таклифлар халқчил ғояларга бой эканлигини таъкидладилар. Шу билан бир қаторда сайловда фаол иштирок этиб, муносиб номзодга овоз беришларини билдирдилар.

 

 Мухтасар ЗОХИДОВА,

 “Адолат” СДП Бухоро вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+