Зиммамиздаги масъулият янада ортди

18.08.2021 11:08:35

 

Амалдаги йил сиёсий партиялар учун ўзига хос синов демакдир. Чунки шу йилнинг 24 октябрь куни ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови партия етакчиларидан янада фаолликни талаб қилади. Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгашининг  VI пленумида айни шу масалага алоҳида эътибор қаратилди.

Дастлаб вилоят кенгаши аъзолари ва Ижроия Қўмитаси аъзолари таркибига қисман ўзгартириш киритиш тўғрисидаги масалалар кўрилди.  Вилоят Кенгаши раиси М.Мадазимов бу борада ўз фикрларини билдирди. Ижроия қўмита аъзолигига киритилган фаоллар зиммасидаги масъулиятни таъкидлади.

Пленум иштирокчилари вилоят партия кенгашининг  6 ойлик фаолияти билан ҳам танишдилар. Ҳисобот даврида эришилган ютуқлар билан бирга йўл қўйилган камчиликлар танқидий баҳоланди. Жумладан, партиявий тадбирларни ташкил этишга янгича ёндошиш зарурлиги, ҳудудлардаги мавжуд муаммоларни ўрганиш ва ечимини топишда фаоллик етишмаётгани, маҳаллий кенгаш сессиялари ва доимий комиссиялар муҳокамасига масала киритишда депутатлар сусткашликка йўл қўяётгани таъкидланди.    

 Кун тартибидаги асосий масала-Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарликка алоҳида эътибор қаратилди. Партия етакчилари ва маҳаллий кенгаш депутатлари фуқароларнинг сиёсий билимларини ошириш орқали сайловда фаол иштирок этишга чақиришлиги кўрсатиб ўтилди. Айни вақтда бу энг долзарб вазифага айланди.

 Мадаминжон Мадазимов, вилоят партия кенгаши раиси:

-Партиямизнинг сайловда иштирок этишиининг ўзи катта воқелик. Биз биринчи навбатда ҳар бир сайлов ёшидаги фуқарони бу жараёнда иштирокини таъминлашимиз лозим. Биринчи маротаба қатнашувчилар билан ҳам ишлаш зарур. 2021 йилги Президент сайлови Сайлов Кодекси асосида ўтади.  Ўзбекистон Республикаси Президенти Конституциявий қоидалар ва халқаро стандартларга биноан асосида сайланишини жамоатчиликка етказиш лозим. Бу сиёсий тадбирни юқори даражада ўтишига олиб келади.     

Пленум якунида Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгашининг навбатдаги IX конференциясини чақириш тўғрисидаги масала ҳам кўрилди. Ўз ўрнида олдинда турган вазифалар белгилаб олинди.

 

Малохатхон МУСАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши раиси ўринбосари

 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+