Зиё масканига аудиокитоб тақдим этилди

19.09.2024 17:09:18

Мамлакатимизда аҳолининг кенг қатлами билан бир қаторда имконияти чекланган юртдошларимизнинг ҳуқуқий саводхонлик ва маданиятини юксалтириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон "Адолат" СДП томонидан яратилган Бош Қомусимизнинг аудио­китоб шаклдаги варианти аҳолининг барча қатлами учун қулай ва осон тушуниш, эслаб қолиш имкониятини беради.

Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова ташаббуси асосида яратилган аудиокитобни кенг оммага етказиш мақсадида қатор давлат ва нодавлат ташкилотлар, шу жумладан, олий ва ўрта таълим муассасалари, имконияти чекланганлар билан ишлаш жамиятлари ва, албатта, Миллий кутубхона тизимидаги ахборот ресурс марказларига етказиш режалаштирилганди.

Бугун "Адолат" СДП вилоят Кенгаши раис ўринбосари Ёрқиной Ҳожиматова ва ОМҚП депутати ёрдамчиси Акмалжон Ҳайдаров Нодирабегим номидаги вилоят ахборот кутубхона маркази директори Мавлудахон Жўраевага ушбу аудиокитобни тақдим этди.

 

"Адолат" СДП
Наманган вилоят Кенгаши 
Матбуот хизмати 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+