Янгиликлар 640
Зўравонлик- аёлни бахтсиз қилади.
Миллат тарбиячиси, авлодлар давомчиси бўлган ҳар бир аёл тинч ва осуда ҳаёт кечиришга, қадрланишга муносиб. Аммо, танганинг икки томони бўлганидек, хотин-қизларнинг оилада турли тазйиқ ва зўравонликка учраши ёки ўз оиласида етарлича таълим тарбия олмаганлиги сабабли, носоғлом муҳит сабабчиси бўлиб қолаётгани ҳам ҳеч кимга сир эмас. Аммо, аёл у фарзанд тарбиясида масъул эканлигини инобатга олсак, жамият хотин-қизларни юксак одоб ахлоқли қилиб камол топтиришига, оилавий хотиржамлик муҳитини яратишга масъулдир.
Мамлакатимиз раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган ислоҳотлар бош мақсади, хотин-қизларнинг сиёсий фаоллигини ошириш, уни жамиятдаги нуфузини юқори поғоналарга олиб чиқиш, она сифатида эъзозланадиган соғлом муҳитни яратиш доимий ҳаракатлар мажмуига айланиши зарур.
Ўзбекистон «Адолат» СДП Фарғона вилоят Кенгаши раиси, тадбиркор, « Шуҳрат» медали соҳибаси Шаҳноза Ғаниева Фарғона шаҳридаги «Ёрмозор» маҳалла фуқаролар йиғинида хотин-қизлар вакиллари билан самимий мулоқот қилди. Мулоқот давомида хотин-қизларнинг оилавий турмуш муаммоларини ҳал этишга кўмаклашиш, ҳаётий ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, маиший зўравонлик қурбонига айланиб қолмасликлари, жамиятда ўзларининг муносиб ўринларини топиб олиш йўлида астойдил ҳаракат қилишлари уқтириб ўтилди.
-Маънавият инсоннинг ҳимоя қуролидир. Агар биз бугунги кунда ўз устимизда ишламас эканмиз, ижтимоий –сиёсий, маънавий –маърифий, ҳуқуқий билимларимизни ошириб бормас эканмиз, жамиятда хотин-қизларга бўлаётган зўравонликларга буткул барҳам бериш ҳар бир давр муаммосига айланиб қолаверади. Маърифатгина инсонни эркин қилади, қонун эса уни бахтли-саодатли яшаши учун қўрғон вазифасини ўтайди, — деди партия етакчиси Шаҳноза Ғаниева.
Самимий мулоқотлар давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга муносиб жавоблар олишга эришдилар.
Гулчеҳра Аҳмедова
«Адолат» СДП
Фарғона вилоят Кенгаши
матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг