Зўравонликка учраган аёлларга ёрдам тизими кучайтирилмоқда

21.05.2024 11:05:12

Шуни алоҳида эътироф этиш керакки, жонажон Ватанимизда ҳаётимиз гултожи бўлмиш аёлларимиз учун барча имкониятлар яратиляпти. Хусусан, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш борасида қонун қабул қилинди. Бу билан Ўзбекистон «Аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги ва «Аёллар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги қонунларни қабул қилган саноқли давлатлар қаторидан ўрин олди.
Албатта, бу қонунлар Янги Ўзбекистондаги тегишли ташкилотларни аёллар зўравонлигига қарши курашиш ва уларга барҳам беришга чақиради. Шунингдек, хотин-қизларга нисбатан зўравонлик ва ёш қизларнинг ўлими ҳамда уларнинг меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолишининг муҳим сабаблари кўрсатиб берилди.
Бугун Ўзбекистон «Адолат» СДП Ғузор туман Кенгаши ва Оила ҳамда хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида Пачкамар МФЙ да партиянинг «Бир адолатчи-юз аёлга ҳимоячи» лойиҳаси доирасида «Аёлларни зўравонликдан ҳимоялаймиз» мавзусида бўлиб ўрган тадбирда ҳам шулар хусусида сўз юритилди.
Тадбирда Давлат қурилиши академияси Қарши ҳудудий филиали ўқитувчиси, «Аёллар қаноти» фаоли Дилафруз Шониёзова аёлларни зўравонликдан ҳимоялаш, зўравонликка учраган аёлларга тиббий ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатиш хусусида маъруза қилди.

-Инсон зотига қилинган ҳар қандай таҳдид кечирилмас ҳолдир,-деди Дилафрўз Шониёзова.- Шу билан биргаликда зўравонликнинг ҳар қандай тури ҳам инсон ҳуқуқларига қарши жиноятдир. Айни пайтда вилоятимизда 1 миллион 756, 4 минг нафар аёллар истиқомат қилади. Кейинги йилларда хотин-қизларнинг моддий ва маънавий имкониятларини кенгайтириш борасида кўпгина хайрли ишлар қилинмоқда. Айниқса,оилавий зўравонликка, тазйиққа учраган аёлларга ёрдам бериш, муаммоларига ечим топиш мақсадида реабилитация ва мослаштириш марказлари билан ҳамкорликда ишлар қилиняпти.

 

Тадбирда ҳозиргача «Аёллар дафтари» га киритилган 87 минг нафардан зиёд хотин-қизларга ижтимоий кўмак кўрсатилгани қайд этилди. Сўнгги пайтларда вилоятда аёллар билан боғлиқ бир неча мудҳиш ҳодисалар рўй бераётгани боис ечилиши лозим бўлган қатор муҳим муаммолар борлиги ҳам эътироф этилди. Шунинг учун ҳам воҳада нафақат аёллар, умуман, инсон шаъни ва қадр-қимматини юксалтириш учун ҳали кўп ишлар қилиниши кераклиги таъкидланди.
Хотин-қизлар билан учрашувда ҳуқуқшунос Баҳоргул Намозова, «Аёллар қаноти» фаоли Наргиза Хамроева ва бошқалар ҳам сўзга чиқиб, аёлнинг ўз жонига қасд қилишга олиб келадиган оилавий ва шахслараро низолар, бундан ташқари, депрессив вазиятларнинг эрта олдини олишга қаратилган, маҳалла, хотин-қизлар қўмитаси, ички ишлар тизими ҳамкорлигида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан тушунтиришлар бердилар.

Хушноза Баратова,
«Адолат» СДП
Қашқадарё вилоят Кенгаши
«Аёллар қаноти» фаоли,
Қарши шаҳридаги
5-умумий ўрта таълим
мактаби ўқитувчиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+