Зўравонликсиз оила - фаровон ҳаёт сари

12.12.2022 16:12:49

Бугунги кунда мамлакатимиз миқёсида «Зўравонликка қарши 16 кун» акцияси доирасида турли давлат ташкилотларида, идораларда, маҳаллаларда хотин-қизларга нисбатан зўравонликни олдини олиш, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини кенг тарғиб этиш масалаларига бағишланган тадбирлар ўтказилмоқда.

Ана шундай тадбирларнинг навбатдагиси Оқдарё туман ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтди. Тадбирда Оила ва хотин-қизлар Давлат қўмитаси ҳузуридаги аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Самарқанд вилояти маркази раҳбари, Ўзбекистон «Адолат» СДП Самарқанд вилоят Кенгаши Аёллар қаноти фаол аъзоси Моҳира Азимова, Оқдарё туман ҳокими ўринбосари, партиямиздан туман Кенгашига сайланган депутат Юлдуз Ўроқова, «Оқила аёллар» ҳаракати Оқдарё тумани сардори Ойгул Маматова, туман ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори Дилбар Эшонқулова ҳамда маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари, «Оқила аёллар» ҳаракати аъзолари, умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган психологлар иштирок этдилар.

Тадбир давомида сўзга чиққанлар хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятларни яратишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тарғиботи, Халқаро Меҳнат ташкилотининг «Иш жойларида тазйиқ ва зўравонлик тўғрисида»ги 190-сонли конвенциянинг мазмун-моҳияти, хотин-қизларга нисбатан зўравонлик турлари, уларга қарши курашиш ва миллий қонунчиликда белгиланган жавобгарлик, «Ҳимоя ордери» бериш тартиби ҳақида батафсил маърузаларида тўхталиб ўтишди. Шу билан бир қаторда мутасадди ташкилотлар томонидан хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар режаси ҳам белгилаб олинди.

Анвар Рахматов,

Ўзбекистон «Адолат» СДП Оқдарё туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+