Ўзбекистон “Адолат” СДП тузилмаларида иш ҳужжатларининг ижро назоратини ташкил этиш ҳақида НИЗОМ

06.09.2019 09:09:04
  1. I. Умумий қоидалар.

            1.1. Мазкур Низом Ўзбекистон “Адолат” СДП марказий органлари ҳужжатлари, Сиёсий Кенгаш Раиси, унинг ўринбосарлари, Сиёсий Кенгаш Марказий аппарати топшириқлари ва резолюцияларининг ижро назоратини ташкиллаштириш тартибини белгилаб беради.

            1.2. Назоратни ташкиллаштириш бўйича қуйидаги мансабдор шахслар масъул ҳисобланади:

- партия Сиёсий Кенгаши Марказий аппаратида – назорат-таҳлил бўлими мудири;

- вилоят, туман ва шаҳар партия Кенгашларида – партия тегишли Кенгаш раислари.

            1.3. Назорат-таҳлил бўлими назоратига олинган ҳужжатларнинг ижроси тўғрисида маълумот партия Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати раҳбарига етказилади.

            1.4. “Маълумот учун” деган кўрсатма билан резолюция босилган ҳужжатлар назоратга олинмайди. 

            1.5. Меҳнат таътилига чиққанда, меҳнат сафарига чиқишда ёки касаллик туфайли унинг ижросида бўлган ҳужжатларни амалга ошириш имконияти бўлмаганда масъул шахс ижро остида бўлган ҳужжатларни партия Марказий аппарати бўлим мудири орқали бошқа мансабдор шахсга топшириб, қабул қилинган ўзгаришлар тўғрисида назорат-таҳлил бўлимини хабардор қилади.

  1. Партия Сиёсий Кенгаши Марказий аппаратида ижроси назоратда бўлган ҳужжатлар, кўрсатмалар ва резолюциялар.

            2.1. Партия Сиёсий Кенгаши Раисининг Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, ҳукумат қарорлари ва фармойишлари (агар уларда сиёсий партия фаолиятига оид позициялар мавжуд бўлса), давлат ҳокимиятининг бошқа ҳужжатларидаги резолюциялари.

            2.2. Қурултой, партия Сиёсий Кенгаши пленумлари, партия Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси қарорлари, шунингдек, партия Сиёсий Кенгаш Раиси томонидан тасдиқланган комплексли, жорий, мақсадли ҳаракат дастурлари, иш режалари.

            2.3. Партия Сиёсий Кенгаши Раиси кўрсатмалари, Ижроия Қўмитаси мажлислари, аппарат ва бошқа йиғилишлар маълумотлари.

            2.4. Партия Сиёсий Кенгаши Раиси, унинг ўринбосарлари, Марказий аппарат раҳбарининг фуқароларнинг шахсий қабули материалларидаги резолюциялар.

            2.5. Корреспонденция турига кирган партия Марказий аппарати раҳбари резолюциялари.

III. Ҳужжатлар, топшириқлар ва резолюциялар ижроси устидан назоратни ташкиллаштириш.

            3.1. Партия Марказий аппаратида умумий назоратни назорат-таҳлил бўлими томонидан қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:

- партия Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари, Сиёсий Кенгаш Раиси, Марказий аппарати раҳбари топшириқлари, Сиёсий Кенгаш Раисининг сиёсий партия фаолиятига оид Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларида, ҳукумат қарорлари ва фармойишлари, давлат ҳокимиятининг бошқа ҳужжатларидаги резолюциялари ижроси назорати;

- юқорида кўрсатилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, топшириқлар, резолюциялар ижроси муддатига амал қилиниши;

- фуқароларнинг ёзма мурожаатларини кўриб чиқиш, шахсий қабул материалларида партия Марказий аппарати раҳбари резолюциялари ижроси муддати амал қилиниши;

- Марказий аппарат бўлимлари, аёллар ва ёшлар қанотлари, вилоят партия Кенгашлари иш режалари ижроси.

            3.2. Ҳужжатлар, топшириқлар ва резолюциялар ижросини назорат этишни амалга ошириш босқичлари қуйидагилардан иборат:

- назоратга қўйиш;

- ижро назорати;

- ижро назоратидан чиқариш;

- ижро назоратини ҳисобга олиш ва таҳлил этиш.

  1. IV. Ҳужжатлар, топшириқлар ва резолюциялар ижросини назоратга қўйиш.

            4.1. Марказий партия органлари ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлари ижроси назорати Марказий аппарат назорат-таҳлил бўлими томонидан амалга оширилади.

            4.2. Вилоят, туман ва шаҳар партия Кенгашларида ижро масъулияти уларнинг раҳбарларига юклатилган Марказий партия органларининг ва мансабдор шахсларнинг барча меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари назоратга қўйилади.

            4.3. Партия Сиёсий Кенгаши Раиси, Марказий аппарати раҳбари топшириқлари, партия Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси мажлислари маълумотлари назорат-таҳлил бўлими томонидан бевосита ижрочига тақдим этилади.

            4.4. Партия Сиёсий Кенгаши Раиси, Марказий аппарати раҳбари топшириқлари Марказий аппарат бўлимлари режа асосидаги йиғилишида икки кун ичида расмийлаштирилиб, ижрочиларга етказилади ва назорат-таҳлил бўлимида назоратга қўйилади.

            4.5. Кирув корреспонденциясига партия Сиёсий Кенгаши Раиси, Марказий аппарати раҳбари томонидан қўйилган резолюциялар назорат-таҳлил бўлими мутахассиси томонидан назоратга қўйилади ва тезкор тарзда ижрочига етказилади.

  1. V. Ҳужжатлар, кўрсатмалар ва резолюциялар ижроси назорати.

            5.1. Марказий аппаратга келган ҳужжатлар, топшириқлар ва резолюциялар 2 кун ичида Марказий аппарат раҳбари томонидан кўриб чиқилиб, ижрочиларга тақдим этилади.

            5.2. Ижро муддати календарь кунларида ҳисоблаб чиқилади.

            5.3. 2.1., 2.2., 2.3. ва 2.4. бандларида санаб ўтилган ҳужжатлар юзасидан топшириқлар ва резолюциялар уларда кўрсатилган муддатларда бажарилади, агар муддат кўрсатилмаган бўлса – топшириқ ёки резолюция берилган санадан бошлаб бир ой мобайнида, агар “Зудлик билан” ёки “Музокаралар учун”, “Таништирилсин” деган қайдлари бўлса – уч кун мобайнида ижро этилади.

            5.4. Кирув ҳужжатларидаги резолюцияларда белгиланган санага қараб ижро амалга оширилади, агар муддат белгиланмаган бўлса – назорат-таҳлил бўлимида қайд қилинган санадан бошлаб бир ой муддатда бажарилади.

            5.5. Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат, топшириқ ёки резолюцияда кўрсатилган мансабдор шахс (Марказий аппарат бўлимлари) ижро юзасидан масъул ҳисобланади.

            Ҳамиштирокчилар топшириқ ёки резолюцияларни сифатли, ўз вақтида ижроси юзасидан тенг даражада масъул ҳисобланадилар.

            Назоратга олинган ҳар бир ҳужжат нусхаси ҳамиштирокчига тақдим этилади.

            5.6. Ҳужжатлар, топшириқ ва резолюцияларнинг ижроси бўйича масъул бўлган партия вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари раислари юқорида кўрсатилган ҳужжатларда кўрсатилган санадан кечиктирмасдан уларнинг ижроси юзасидан маълумотни партия Марказий аппарати назорат-таҳлил бўлимига тақдим этадилар.

            5.7. Ҳужжатлар, топшириқ ва резолюциялар ижроси юзасидан бевосита назоратни Марказий аппаратда фармойиш (буйруқ) билан белгиланган бўлим мудири ёки мансабдор шахс амалга оширади. Тегишли фармойиш (буйруқлари) нусхалари назорат-таҳлил бўлимига тақдим этаилади.

            5.8. Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси юзасидан масъул бўлган шахслар:

  -  ижрочилар берган маълумотлар бўйича ушбу ҳужжатларнинг ижросини бевосита текширувини ташкил этиб, ижро сифатини ўрганиб борадилар;

  -  ижро юзасидан умумлаштирилган ахборотни назорат-таҳлил бўлимига тақдим этадилар.

            5.9. Ҳисобга олинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси назорати қуйидаги муддатларда амалга оширилади:

  -  бир йилда бир маротаба – бир неча йилга мўлжалланган ижро муддати;

  -  бир чоракда бир маротаба – ижро муддати бир йил;

  -  ижро муддати тугаши бўйича – бир неча ой ёки бир ой ичида ижро муддати билан.

            Партия Сиёсий Кенгаши Раиси топшириқлари бўйича ҳужжатларнинг ижроси юзасидан навбатдан ташқари текширувлар амалга оширилиши мумкин.

            5.10. Назорат-таҳлил бўлими меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, топшириқлар ва резолюцияларни барча партия тузилмаларида ижросини текшириш ва унинг натижалари юзасидан Сиёсий Кенгаш Раисини хабардор қилиш ҳуқуқига эга.

  1. VI. Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, кўрсатмалар ва резолюциялар ижроси муддатини узайтириш.

            6.1. Назорат-таҳлил бўлимида назоратга олинган партия Сиёсий Кенгаши Раиси, Марказий аппарати раҳбари меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари, топшириқлари ва резолюциялари ижроси муддати мазкур шахслар томонидан режадаги йиғилишда сабаблар ўрганилганидан сўнг узайтирилиши мумкин.

            Ижро муддатини узайтириш зарурати пайдо бўлганда мансабдор шахс (бўлим), ижро учун масъул ёки ижрочи ижро муддати тугашигача қолган уч кундан кечиктирмасдан назорат-таҳлил бўлимига Сиёсий Кенгаш раиси, Марказий аппарат раҳбари номига ижро муддати бўйича янги муддатни белгилаш бўйича асосланган илтимосномани тақдим этиши керак.

            Назорат-таҳлил бўлими Сиёсий Кенгаши Раиси, Марказий аппарат раҳбари номига ижро муддатини узайтириш тўғрисида илтимоснома ва ўз таклифларини тақдим этади.

            Режа асосида ўтказилган йиғилишда ижро муддатини узайтириш тўғрисида тегишли резолюция ёки қарор қабул қилинганидан сўнг ижро муддати узайтирилган ҳисобланади.

VII. Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, топшириқлар ва резолюцияларни ижро назоратидан чиқариш.

            7.1. Назорат-таҳлил бўлими томонидан назоратга олинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, топшириқлар ёки резолюцияларни ижродан Марказий аппарат фармойиши билан назоратдан олинади.

            7.2. Назорат-таҳлил бўлими томонидан назоратга олинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан масъул бўлган мансабдор шахслар назорат-таҳлил бўлимига Марказий аппарат раҳбари номига бажарилган ишлар ҳақида хизмат маълумотномасини тақдим этадилар.

Бажарилган ишлар тўғрисида маълумотнома ишнинг аниқ натижалари, бажарилиш муддати, назоратдан олиш таклифларини ичида қамраб олиши лозим.

            7.3. Назорат-таҳлил бўлими қарор қабул қилувчи Сиёсий Кенгаш Раиси, Марказий аппарат раҳбари номига назоратдан олиш бўйича хизмат маълумотномасини ва ўз таклифларини тақдим этади.

            7.4. Тегишли резолюция олинганидан сўнг ҳужжат ижроси назоратдан чиқарилган ҳисобланади.

            7.5. Ижрочи корреспонденция муаллифига жавоб тақдим қилганидан сўнг назорат-таҳлил бўлими мутахассиси мазкур корреспонденцияни ижро назоратидан чиқаради.

VIII. Ҳужжатлар, топшириқлар ва резолюциялар ижроси натижаларини ҳисобга олиш ва таҳлил этиш.

            8.1. Ҳужжатлар, топшириқлар ва резолюциялар натижаси ва ижросининг бориши назорат-таҳлил бўлими ва партия Сиёсий Кенгаши Раиси томонидан ҳисобга олинади.

            8.2. Назорат-таҳлил бўлими партия Сиёсий Кенгашига қуйидагиларни тақдим этади:

  - ижрочилик интизоми бўйича ойлик таҳлил ва назорат-таҳлил бўлимида ижро назоратидан муддати ўтганлиги сабабли назоратдан чиқарилган ҳужжатлар, топшириқлар ва резолюциялар рўйхати;

  - ҳар чоракда ҳужжатлар ижроси юзасидан маълумотнома (шу қаторда партия бюджети ижроси таҳлили).

            8.3. Вилоят партия Кенгашлари раислари назоратида бўлган ҳужжатларнинг бажарилиши тўғрисида ахборот. Ижро учун масъул бўлганлар ҳар ойда ўтказиладиган Ижроқўм йиғилишларида ижро бўйича амалга оширилаётган ишлар бўйича оғзаки маълумот бериб ўтадилар (Алоҳида жадвал асосида).

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+