Янгиликлар 2805
Биз коррупцияга қаршимиз. Сизчи?
Ўзбекистон "Адолат" СДП Жалақудуқ туман кенгаши ташаббуси билан мактаб ўқувчилари иштирокида ўтказилаётган "Коррупция ёшлар нигоҳида" иншолар кўрик танлови жиноятчиликнинг бу тури жамият ривожига қанчалар тўсиқ эканлигини ўзида ифода этмоқда. Аксарият ўқувчилар нигоҳида коррупциянинг эртаси йўқлиги ва унинг салбий оқибатлари шаклланган.
Бу айни вақтда уларнинг хуқуқий билим даражасини хам кўрсатади. Тумандаги мавжуд 55 та мактабда бу танловнинг ўтказилиши келажагимиз эгаларининг билимларини ҳам оширди. Айниқса 3-мактаб ўқувчиси Ойшабегим Ахмаджонова ва 1-мактаб ўқувчиси Мадина Ўктамжоновалар томонидан ёзилган иншолар юқори баҳоланди. Бир сўз билан айтганда, партия ташаббуси фарзандларимизни коррупцияга йўл бермасликка чақирмоқда.
Ўзбекистон "Адолат" СДП Андижон вилоят кенгаши матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг