Yangiliklar 1368
Bildirilgan fikrlar
Нормаматов Беҳруз Бахтиёрович
2020-06-22 16:57:49
Янги чиқарилаётган "ID" карталарни универсал қилиб ишлаб чиқаришни таклиф қилмоқчиман, чунки бу картани ичига шахснинг хамма электрон маълумотларини жойлаш мумкин. Мисол учун шахсини тасдиқловчи маълумот, шахсни турар жойи бўйича рўйхатдан ўтган жойи, закс, туғилганлик гувохномаси, хайдовчилик гувохномаси, дипломлари, инн, инпс, мехнат дафтарчаси электрон шакли, маълум автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ва шунга ўхшаган ишончномалар, суғурта полислари, электрон имзо яна шахснинг хохишига биноан бошқа маълумотларни жойлаш имконияти яратилса қоғозбозликларга бархам берилармиди. Йўқотилган пластик картадан хамма маълумотларни юклаб олиш имкониятини яратиб қуймаймизми дерсиз бунинг осон ечими "пин код". Бу картани ўқийдиган апарат етказиб бериш муаммо бўлади дерсиз, бунинг йўли жуда осон хар бир картага алохида "QR-kod (Quick Response)" ўрнатилади ва буни сизга сир эмас бизнинг қулимиздаги оддий телефонлар хам ўқий олади. Бу карта инсонларни анча овворагарчиликлардан қутқарган бўларди оддий шахсини тасдиқлаш учун қаергадир олиб бориб текширишларни олди хам олинган бўлармиди...
Нормаматов Беҳруз Бахтиёрович
2020-06-22 16:54:19
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда аҳоли ва ИИБ ходимлари орасида бўлаётган келишмовчиликларнинг аксариятининг сабаби фуқароларни махсус бўлимга олиб бориб шахсини тасдиқлаш талабига фуқароларнинг норозилиги туфайли келиб чиқмоқда. Шу ўринда бир таклиф бермоқчиман ИИБ да фуқароларнинг барчаси тўғрисидаги база мавжуд бу жуда яхши. Хўш шу шахсини тасдиқлаш ишини шу жойни ўзида амалга ошириб бўлмайдими? Бўлади буни оддий бармоқ сканери орқали амалга ошириш мумкин бу кичкина сканер махсус хизмат ходими қўл телефонига уланади бу телефон эса махсус базага масала хал. Катта ичида база ўрнатилган сканердан анча арзонга тушади ва бу келишмовчиликлар хам бархам топади.
Fikringizni qoldiring