Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!

16.05.2022 11:05:14

Сайру-саёҳат инсон руҳиятини янгиловчи, меҳнатдан толиққан жисмга ўзига хос қувват ва ғайрат бахш этувчи, инсонни эртанги иш фаолиятига янада шижоат билан киришишга йўл очувчи энг мухим омиллардан биридир. Шу нуқтаий назардан: Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 3 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони, шунингдек, ҳудудларни барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим омилларидан бири сифатида ички туризмни жадал ривожлантириш, фуқароларни мамлакатимизнинг маданий-тарихий мероси ҳамда табиий бойликлари билан таништириш мақсадида 07.02.2018 йил  қабул қилинган “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мамлакатимиз ижтимоий ҳаётидаги муҳим воқеалардан бири бўлди. Қарорга мувофиқ, “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” ички туризмни ривожлантириш дастурини амалга ошириш бўйича тасдиқланган амалий чора-тадбирлар режаси асосида“Адолат” СДП жамоаси 14 май куни қўхна ва навқирон Хоразм вилоятига саёҳат қилди.

Саёҳат давомида Хоразм вилоятининг турли тарихий гўшалари, хушманзара манзилларига қатор экскурсиялар ташкил этилди. Айниқса неча асрлардан буён бутун дунё аҳлини ҳайратга солиб келаётган Хива шаҳридаги Ичон қалъа зиёратгоҳига қилинган ташриф, партия жамоасида жуда катта таассурот қолдирди.

Муҳташам тарих нафаси уфуриб турган эртакнамо Ичон қалъа зиёрати

қалбимиз ва руҳимизга қувват, танамизга мислсиз куч ва ғайрат бағишлади  десак, асло муболаға бўлмайди. Бундай юқори кайфият келгуси иш фаолиятимиз давомида бизга албатта улкан мотивация бахш этишига ишончимиз комил. Зотан, яхши дам меҳнатга ҳамдам.

“Адолат” СДП

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+