Юртимиз ободлиги йўлида муносиб ҳисса қўшамиз

03.02.2022 18:02:14

Маълумки, азалдан ота-боболаримиз ободонлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратиб келган.

Куни кеча давлатимиз раҳбари томонидан чиқиндилар билан ишлаш тизимини ва экологик ҳолатни яхшилаш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтган эди.

Маълумки, 2021 йил ноябрда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси эълон қилиниб, 200 миллион туп дарахт кўчати экиш режалаштирилган эди. Бунга мувофиқ, кузда 85 миллион дона кўчат ўтқазилди. Кўплаб ташкилотлар, маҳаллалар, умуман, кенг жамоатчилик бу савобли ишда жонбозлик кўрсатди. Бу йил баҳор мавсумида 125 миллион дона дарахт кўчатларини экиш мўлжалланмоқда.

1 мартдан “Яшил йиллик” умуммиллий тадбири бошланиши эълон қилинди. Ҳар бир ҳудуднинг иқлимига мос, кам сув талаб қиладиган кўчатларни танлаб, уларни етиштириш учун кўчатхоналарни кўпайтириш зарурлиги қайд этилди. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига 10 миллион дона мевали ва манзарали дарахт кўчатларини аҳолига бепул тарқатиш, Автомобиль йўллари қўмитасига халқаро ва республика аҳамиятидаги йўллар четида ихота дарахтзорлар барпо этиш бўйича топшириқ берилди.

Мутасадди идораларга барча туман ва шаҳарларни қамраб оладиган “мобил эко патруллар” фаолиятини йўлга қўйиш топширилди.

Бугун “Адолат” СДП Марказий аппарати мажлислар залида онлайн зоом платформаси орқали партиянинг ҳудудий Кенгаш ходимлари, депутатлар, партия аъзолари ва фаоллари иштирокида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бўйича партия томонидан бир қатор аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Йиғилишда партия депутатлари ва фаоллари иштирокида кўчат экишда муносиб ҳисса қўшиш, ҳар-бир фуқаро ўзи яшаб турган атрофини тозза сақлаши, эътиборли бўлиши ҳамда жамоатчилик назоратини ўрнатиш зарурлиги ҳақида фикр юритилди.

Партия томонидан бир неча йиллардан буён ўтказилиб келинаётган “Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида партияни олдида турган мухим вазифалар белгилаб олинди.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бўйича партиянинг кўп минг сонли аъзолари фаоллари ва депутатлари иштирокида муносиб ҳисса қўшиши бўйича ҳудудий Кенгашларга топшириқ берилди.

“Адолат” СДП Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+