Янгиликлар 1862
“Адолат” СДП ташаббуси билан Андижон вилоятининг 12 та ҳудудига ичимлик суви келадиган бўлди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг 2021-2023 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 28 декабрдаги ПҚ-4937-сон қарорига асосан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16-17 май кунлари Андижон вилоятига ташрифи давомида берган топшириқлари ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлис баёнидан (27.05.2019 й. № 11969-хх) келиб чиқиб, Андижон вилоятида аҳолининг ичимлик сув таъминоти ва оқава сув хизматларини яхшилаш мақсадида халқаро молия институтларининг 100 млн. АҚШ доллари маблағларини жалб қилиш чораларини кўриш вазифаси белгиланган эди.
“Адолат” СДПнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракция аъзолари ана шу ҳайрли ва долзарб масаланинг ечимини жадаллаштириш ташаббуси билан чиқдилар.
Ташаббус Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Андижон вилоятидан сайланган барча партия депутатлари томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланиб, Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари С.У.Умурзоқовга депутат сўровномаси юбордилар. Муҳокама натижаларига кўра қуйидаги ҳулоса маълум қилинди:
P.S. Лойиҳа ижроси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари назоратида.
Фикрингизни қолдиринг