Адолатли келажакни танлаймиз!

15.06.2023 13:06:51

Бугун Бухоро давлат тиббиёт институтида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига “Адолат” социал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Робахон Махмудованинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди

Учрашувда партиянинг маҳаллий Кенгаш депутатлари, олий ўқув юртининг профессор-ўқитувчилари, маҳалла фаоллари, нуронийлар, талаба-ёшлар, ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Тадбирни номзоднинг Бухоро вилоятидаги ишончли вакили, партиянинг Бухоро вилоят Кенгаши раиси Мақсуд Ҳамидов кириш сўзи билан очди.

Шундан сўнг Президентликка номзод Робахон Махмудова  ўз Сайловолди дастурида илгари сурилган устувор ғоялар, мақсадлар, асосий масалаларни сайловчилар эътиборига ҳавола этди.

Номзоднинг 9 та устувор йўналишдан иборат сайловолди дастурида ҳуқуқий давлат қуриш, ижтимоий адолатни ва миллий иқтисодиётимизнинг барқарор ўсишини таъминлаш, илм-фан, инновациялар ва таълим соҳасини барқарор ривожлантириш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга доир таклифлар илгари сурилмоқда.

Тадбир ниҳоясида номзод томонидан сайловчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берилди.

Робахон Махмудованинг сайловчилар билан учрашувлари давом этади.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+