Янгиликлар 360
Аҳоли муаммолари ўрганилмоқда
Давлатимиз раҳбари бугун эришилган натижалар ҳали марра эмаслигини бот-бот таъкидлаганча, олдимизда аҳолининг турмуш шароитини янада яхшилаш, мамлакатимизнинг иқтисодий қудратини ошириш, имкониятлардан кенгроқ фойдаланишимиз учун кўплаб имкониятларни бисёр қилиб қўйгандир.
Дарҳақиқат, бугун мамлакатимизда жуда катта ўзгаришлар, бунёдкорликлар амалга оширилмоқда. Жумладан, бундай ривожланишлар давлатимизнинг ҳеч бир фуқаросини ёки ҳеч бир хонадонини четлаб ўтмаяпти десам адашмаган бўламан. Аҳолининг барча қатламларининг дарду-ташвишлари билан яшаш, уларнинг муаммо ва камчиликларини қўлдан келганча бартараф этиш мамлакатимиздаги ҳар қандай соҳа раҳбарининг бугунги кундаги асосий вазифаси ҳисобланади.
Жорий йилнинг 19-сентябрь куни Каттақўрғон шаҳар Кенгаши раиси Дилафрўз Ҳасанова ва маҳалла раислари иштирокида тумандаги "Амур Темур" ва "Ғариб мачит" маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб, кам таъминланган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар билан учрашиб, уларнинг муаммолари ўрганилди.
Ўрганишлар натижасида "Амур Темур" маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи фуқаро Ҳ.Ашуровнинг оилавий шароити оғирлиги ва маҳаллада темир дафтарда туришини ҳисобга олган ҳолда бетоблиги сабаб дори дармон учун моддий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Ушбу мурожаат туман раисининг ва маҳалла йиғини иштирокида учрашувнинг ўзидаёқ ижобий ҳал этилди.
Дилфуза Анзиратова,
Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар
Кенгаши депутати.
Фикрингизни қолдиринг