Янгиликлар 495
Ангренликлар муносиб танловини имзо варақаларида намоён этмоқда
Сайлов жараёни ҳар бир фуқарони жамиятнинг умумий манфаатларини ўйлашга ва кенг қамровли ташаббуслар ҳақида мушоҳада юритишга ундайдиган муҳим бир даврдир.
Бу жараёнда имзо йиғиш сайловда иштирок этишнинг асосий шартларидан бири бўлиб, сайлов кампаниясининг дастлабки ва ҳал қилувчи босқичи сифатида хизмат қилади.
Айни пайтда, Ўзбекистон «Адолат» СДП бу муҳим жараёнда муносиб иштирок этмоқда. Жумладан, партиянинг Тошкент вилояти Кенгаши томонидан имзо тўплаш бўйича навбатдаги тадбир Ангрен шаҳрида ўтказилди. Унда 100 нафардан ортиқ сайловчи иштирок этишди.
– Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида, маҳаллалар ва меҳнат жамоаларида партиянинг сайловда иштирокини қўллаб-қувватлаш мақсадида имзо тўплаш жараёнлари шиддат билан давом этмоқда, — дейди партия фаоли Қаҳрамон Эрназаров. – Бу жараёнда иштирок этиш орқали фуқароларнинг фикри ва қўллаб-қувватлови нақадар муҳим эканлигини яна бир бор ҳис қилдим. Бу, албатта, келгуси сайловда партияни қўллаб-қувватлашим учун қўшимча рағбат бўлди. Партиянинг адолат ва ҳаққонийликни таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатлари халқимиз манфаати, орзу-истакларини ўзида намоён эттирган. Янги ғоя ва ташаббуслари билан бу йилги сайловда муваффақиятли иштирок этишни кўзлаган «Адолат» СДПга бу борада омад ёр бўлсин!
Имзо йиғиш тадбирида жараёнга жалб этилган партия масъуллари томонидан сайловчиларга Ўзбекистон «Адолат» СДПнинг мақсад ва вазифалари, ўтган 5 йилликда амалга оширган ишлари хусусида ҳам маълумотлар берилди.
"Адолат" СДП
Тошкент вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг