Беғараз донорлик акцияси

21.05.2021 18:05:58

Илк бор 2018 йил 1 июнда Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Бор меҳримиз сенга, болажон” шиори остида барча ҳудудларда беғараз донорлик акцияси ўтказилди.

Натижада:

  • Акцияда Республика бўйича 466 нафар хайрихоҳ иштирок этди;
  • Улардан 139 800 грамм қон тўпланди;
  • Ушбу қонлар юзлаб болажонларимизга мадад бўлди.

Кўплаб талаб ва истакларга биноан Ўзбекистон “Адолат” СДП беғараз донорлик акциясини давом эттиради.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг
26 йиллиги муносабати билан 3 декабрь куни 8:00-18:00 га қадар Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларидаги кўп тармоқли болалар шифохоналарида ҳамда Тошкент шаҳридаги Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институтида беғараз донорлик акцияси ўтказилади.

“Бор меҳримиз сенга, болажон” шиори остида ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш, инсонларни кўнгилли равишда қон топширишга чақириш орқали беморларнинг ҳаётини сақлаб қолиш, жамиятда инсонпарварлик ва меҳр-оқибат ғояларини кенг тарғиб қилишга қаратилган.

Донорлик тартиби бўйича эслатма:

  1. 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган фуқаролар фуқаролик паспорти билан иштирок этиши;
  2. 1 кун аввал аччиқ, шўр маҳсулотлар, спиртли ва газли яхна ичимликлар истеъмол қилмаслиги;
  3. Донор бўладиган кун эрталабки нонуштада тухум, ёғ ва сут истеъмол қилмаслиги;
  4. Донор сўнгги 6 ой ичида чет элда бўлмаган бўлиши лозим;
  5. Гепатитга чалинмаган ва “D” рўйхатда турмаслиги талаб этилади.
  • Қўшимча маълумот учун:
  • www.adolat.uz
  • 288 46 54 (115,116,124)
  • +99890 937 53 37
  • adolat_info@mail.ru
  • fb.com/sdpu.adolat/
  • t.me/adolat_uz/

Болажонларимизнинг дардли нигоҳини юздаги табассумга айлантириш истагида бўлган барча-барчани ушбу акцияда иштирок этишга чақирамиз.

Ўзбекистон “Адолат” СДП матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+